Таниқли Android илова сизнинг ҳам овозингизни ҳар 15 дақиқада ёзиб келган бўлиши мумкин

Таниқли Android илова сизнинг ҳам овозингизни ҳар 15 дақиқада ёзиб келган бўлиши мумкин

Смартфон экранини видеога ёзиб олиш имконини берадиган "iRecorder – Screen Recorder" номли Android илова 2021 йилнинг сентабр ойида Google Play Store дўконига киритилган эди. Аввалига "тоза" ва ишончли кўринган дастур орадан бир йил ўтгач "асл башарасини" кўрсатди. Бу ҳақда ESET тадқиқотчиларидан бири – Лукас Стефанко томонидан хабар бермоқда (The Verge орқали).

Маълум бўлишича, iRecorder скринвидео иловаси ўтган йилнинг август ойидаги янгиланишидан кейин фойдаланувчиларнинг 1 минутлик овозини ҳар 15 дақиқада бир марта ёзиб олган ва уларни шифрлаган ҳавола орқали дастурчининг серверига серверига юбориб турган.

© ESET

Бунда дастур ишлаб чиқувчиси ўзининг зарарли кодини очиқ кодли AhMyth Android RAT (remote access trojan - масофавий кириш трояни) га асосланган ҳолда яратган ва бу унга Google иловалар дўконининг хавфсизлик филтрларидан ўтишга имкон берган. Илова Play Store'га хабар қилиниб, платформадан олиб ташлагунга қадар 50 мингдан ортиқ марта юклаб олинган бўлган.

Таъкидлаш жоизки, зарарли иловалар нафақат Google, балки Apple учун ҳам бегона эмас. Энг ёмони, улар аввалига ёлғон шарҳлар ва пуллик обуналари билан "оппоқ"дек кўринади. Вақт ўтгач эса улар сиз берган рухсатларни сизнинг маълумотларингизни йиғиш учун ишлатишади. Шундай экан: "ҳушёр бўлориш кере".