Таниқли бренд йўқолган смартфон учун нақ 5000 евро ваъда қиляпти!

Таниқли бренд йўқолган смартфон учун нақ 5000 евро ваъда қиляпти!

Honor компаниясининг Германиядаги бўлими Твиттерда шов-шувли эълон билан кўпчиликнинг эътиборини тортди. Бренд Honor 20 смартфони прототипини топиб олган инсонга 5000 евро миқдорида мукофот пули таклиф қилмоқда.

Компаниянинг таъкидлашича, маркетинг бўлими ходими Мориц Шейдл Дюссельдорф  шаҳрига оиласини кўриб келиш учун кетаётганида Honor 20 прототипи унинг рюкзагида бўлган. Кейин эса номаълум сабабга кўра смартфон йўқолиб қолган. Ҳозирда смартфон қаердалиги мавҳум, Honor уни йўқолган, деб ҳисобламоқда. Алоҳида белгилари: у камера ва орқа панелни ёпиб турувчи кулранг тусли ҳимоя ғилофида бўлган.

21 май куни Лондонда янги Honor’нинг янги флагман қурилмалари – Honor 20 ва Honor 20 Pro намойиши режалаштирилган. Бренднинг айтишича, агарда прототип топилмаса, тақдимот бекор қилиниш хавфи мавжуд. Аммо бир қатор фойдаланувчилар фикрига кўра, ушбу ҳолат янги қурилмаларга бўлган қизиқишни ошириш учун компания томонидан ўйлаб топилган.

ЎҚИНГ: Дисплейи «тешик» Honor V20 тақдим этилди: Kirin 980 чипи, 48 МПлик ва 3D-камера, яна Huawei’нинг кўплаб янги технологиялари!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!