Таниқли инсайдер HTC X10’нинг сурати, жиҳатлари ва нархини эълон қилди

Таниқли инсайдер HTC X10’нинг сурати, жиҳатлари ва нархини эълон қилди

HTC шахсий смартфонлари сафини One X10 номли йирик аккумуляторли гаджет билан тўлдириш ҳаракатида. Бу гаджетнинг 2017 йилнинг I чорагида тақдим этилиши кутилган эди. Кутилаётган телефон аппарати айни пайтдаги HTC One X9 билан ўрин алмашади. Тайванлик ишлаб чиқарувчининг режалари хусусида таниқли IT-таҳлилчиси ва инсайдер Эван Бласс маълум қилиб, One X10’нинг илк суратларини эълон қилган.

Унга кўра, HTC X10 қурилмаси металл корпусли бўлиб, 5,5 дюймли дисплейда тақдим этилади. Super LCD экраннинг пикселлар сиғими Full HD, яъни 1920х1080 белгига тенг. Шунингдек, экран Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси билан қопланади. Смартфон Android 7.0 Nougat операцион тизимида фаолият кўрсатади.

Девайсга 3 Гб оператив хотира, MediaTek’нинг самарали ишлайдиган процессорларидан бири бўлган 8 ядроли Helio P10 ўрнатилади. 32 гигабайтли доимий хотирани micro SD бўлмачаси ёрдамида 2 Tб.гача ошириш мумкин. Смартфоннинг реклама плакатидаги шиорга кўра, замонавий смартфон йирик сиғимли, аниқроғи 4,000 мА соат сиғимли аккумуляторга эга бўлади.

Суратларга кўра, HTC X10 орқа панелида камера ҳамда 2 тусли фоточақноқ, бармоқ излари сканери мавжуд. Унинг 8 МП олд ва 16 МП бош камера модулларида ишлаб чиқарилиши айтилмоқда.

HTC ана шундай жиҳатларга эга смартфонни $300 АҚШ долларига нархлаши кутилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!