Таниқли компаниянинг 12 хил смартфонини нақ 500 долларгача чегирма билан олиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  1902
  •  20.08.2020 11:05

Таниқли компаниянинг 12 хил смартфонини нақ 500 долларгача чегирма билан олиш мумкин!

Motorola компанияси янги ўқув йилининг бошланишига бағишлаб янги акция эълон қилди. Унинг доирасида мазкур бренднинг бир қатор смартфонларини августнинг сўнгигача чегирмалар билан олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Атиги 128 долларга уч камерали, 6000mAh батареяли ва ўйинбоп процессорли смартфон чиқди!

Lenovo компанияга қарашли ушбу бренд ўзининг биринчи букламафони – RAZR моделини 2019 йилнинг ноябрида тақдим қилган. Унинг нархи 1500 доллар бўлса-да, смартфон харидида яна биттасини бепул бериш, шунингдек, 500 долларлик чегирма каби акциялар ўтказилган.

Янги акцияда ҳам энг катта, яъни 500 долларлик чегирма айни мана шу Motorola Razr 2019 флагмани учун белгиланган. Бунинг яна битта сабаби бор – компания 9 сентябрда Motorola Razr 2 русумли янги букламафонини тақдим этади.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (33-ҳафта)

Акция доирасида яна қуйидаги телефонларни чегирма билан олиш мумкин:

  1. Motorola Moto G Fast — 170 доллар (асл нархи – 200 доллар)
  2. Motorola One Action — 200 доллар (асл нархи – 350 доллар)
  3. Motorola Edge+ – 800 доллар (200 долларлик чегирма)
  4. Motorola Moto G Power — 223 доллар (20 долларлик чегирма)
  5. Motorola Moto G Stylus — 270 доллар (30 долларлик чегирма)
  6. Motorola One Hyper — 300 доллар (100 долларлик чегирма)
  7. Motorola G7 Play — 130 доллар (асл нархи – 200 доллар)
  8. Motorola Moto E6 — 100 доллар (50 долларлик чегирма)
  9. Motorola One Zoom — 320 доллар (асл нархи – 450 доллар)
  10. Motorola G7 Power — 180 доллар (70 долларлик чегирма)
  11. Motorola Moto G6 — 32 ГБлиги 130 доллар; 64 ГБлиги 170 доллар.

Юқоридаги нархлар фақат АҚШда, жорий ойнинг охиригача амал қилади.

ЎҚИНГ: Америкаликлар энг кўп қайси смартфонларни харид қилишяпти?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.