Таниқли «устабузармон» яп-янги Xiaomi Mi 11’ни ёриб кўрди (видео)

  •   DiMaX
  •  1873
  •  15.02.2021 17:38

Таниқли «устабузармон» яп-янги Xiaomi Mi 11’ни ёриб кўрди (видео)

«Қурилмаларни қийновчи» видеоблогер – Зак Нельсон аввалроқ Galaxy S21 Ultra флагманининг аёвсиз синаб кўрсатган эди. JerryRigEverything канали юритувчиси энди яқинда глобал бозорга чиққан флагман – Xiaomi Mi 11 ичида нималар борлигига қизиқди, деб ёзади Xabar.uz.

ЎҚИНГ: Redmi Note 10’нинг илк тизери: «ёнғоқчақар»нинг муносиб издоши!

Смартфоннинг орт панелини ечишингиз билан (Зак смартфонни аяб ўтиргани йўқ) кўзга кўринадиган биринчи нарса — мисдан ясалган салмоқлигина қувватлаш панели. Mi 11 симсиз қувватланиши ва 50 Вт.гача кучланишга бардошлилигини таъминлайдиган нарса шу.

Телефон корпусидаги қисмлар яшил винтлар билан қотирилган. Камера блокининг ички томони металлдан ясалган. 4600 мА/соатлик батареяси яхлит кўрингани билан икки бўлакдан иборат. Бу смартфоннинг қайта қувватланиш тезлигини оширади.

Смартфоннинг жуда кўп мис, термопласт, графит плёнка ишлатилган мукаммал совитиш тизимига ҳам Зак яхши баҳо берди.

Дарвоқе, Зак Нельсон яқинда 2020 йилнинг энг, энг, энг... смартфонлари рейтингини эълон қилган эди.

ЎҚИНГ: Унча-мунчага ўз нархини йўқотмайдиган ўнта смартфон

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!