Танишинг: дунёдаги энг кичик, энг ҳимояланган смартфон

  •   Saroy
  •  3306
  •  07.06.2018 17:01

Танишинг: дунёдаги энг кичик, энг ҳимояланган смартфон

Миттигина Jelly смартфонини эслайсизми? Unihertz стартапи навбатдаги энг   ҳимояланган Atom модели билан смартфонлар бозорини қайта забт этмоқчи. Ушбу қурилма жинси шимингизнинг кичик чўнтагига ҳам бемалол жой бўлади ва сувдан ҳам қўрқмайди.

Unihertz Atom 2.45-дюймли 432x240 пиксель форматидаги дисплейга эга бўлиб,  Corning Gorilla Glass шишаси билан маҳкамланган. Аппаратнинг юрагини 2 ГГц частотали саккизядроли процессор ташкил этади. Тезкор хотираси нақ 4 ГБ, ички хотираси эса — 64 ГБ. Асосий камера 16-мегапикселли, олд модули 8 мегапиксель.

ЎҚИНГ: Xiaomi «сувдан қўрқмас» учта смартфон тайёрламоқда

Митти смартфонда замонавий гаджетга  керак бўлган барча хусусиятлар мавжуд.   Экран остида бармоқ изларини сканерлайдиган тугмача бор, шунингдек иккидиапазонли Wi-Fi ва тўловларни амалга оширадиган NFC ишлабтурибди. USB порти Type-C. Қурилма 2 SIM-карта билан таъминланган ва 4G LTE тармоғида ишлайди.  Операция тизими  Android 8.1 Oreo. Қурулманинг батареяси 2000 мАч га тенг бўлиб, тўлиқ кун ишлаб беради.

Зарбага чидамли корпус чанг ва намдан IP68 стандарти бўйича ҳимояланган. Ҳатто,  керакли иловаларни ишга тушириш ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириш учун дастурланган тугма ҳам бор. Алоҳида, камарга, қўлга ёки велосипедга ҳам маҳкамласа бўлади.

ЎҚИНГ: Ноодатий дизайнга эга 10 та мобиль телефон

Смартфоннинг стандарт нархи 300 доллар. 2018 йил октябрь ойлари дўконларга чиқарилади. США, Японию ва Европа Иттифоқи бозорларига бепул етказилади, қолган минтақаларга эса қўшимча яна 20 доллар тўлашга тўғри келади.

Atom оддий самртфонларнинг ўрнини боса олмайди албатта. Жажжи қурилма кўпроқ, табиат қўйнига чиққанда ёки фаол ҳордиқ чиқаришда иккинчи аппарат ролини бажариши мумкин. Тўғри, унинг нархига иккита ҳимояланган Хитой аппаратини олса ҳам бўлади, лекин нима бўлганда ҳам, бозорда  Хитой “ғиштларига”  муқобил аппарат пайдо бўлади.

Дарвоқе, Unihertz ҳали ҳам Jelly Pro билан савдо қилмоқда, АҚШда унинг нархи 125 доллар туради.

ЎҚИНГ: Смартфонларни солиштирамиз: Samsung’нинг арзон модели унинг қайси флагманига тенг?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!