Танишинг: Intel’дан илк дискретли видео карта

  •   Saroy
  •  572
  •  13.06.2018 18:24

Танишинг: Intel’дан илк дискретли видео карта

Ўтган йили Intel  AMDда Radeon лойиҳаси устуда иш олиб бораётган гуруҳ раҳбари Ража Кодурини ўз томонига оғдириб олгач, компаниянинг илк видеокартасини ишлаб чиқариш масаласи узил-кесил ҳал бўлганди. Мана ниҳоят бу ҳақда расман эълон қилинди: Intel ўзининг илк дискретли  GPU’сини 2020 йилда сотувга чиқаради.

Intel’нинг ижрочи директори  Навин Шонай ўтган ҳафта таҳлилчилар билан учрашувда таъкидладики, компания ҳам сервер ечими бўйича, ҳам мижоз ечими (оддий мижоз ва профессиональ фойдаланувчи) бўйича изланиш олиб бормоқда.  Intel, қайси бозорга мўлжаллаб иш қиляпти, ҳозирча номаълум бўлиб турибди, лекин нима бўлганда ҳам,  NVIDIA ва AMD’нинг хушёр тортадиган вақт келди, чамаси.

ЎҚИНГ: Сунъий онг: Microsoft’нинг уйқусини қочирган чиплар

Таҳлилчиларнинг фикрича, 2020 йилгача ўз маҳсулотини чиқара олса, Intel учун ҳақиқий ютуқ бўлади. Ўтган йили ноябрда компания Ража Кодурини ёллаганини ҳамда  «Core and Visual Computing», деб  номланувчи янги бўлимни очганини эълон қилганда,  Intel амалда ҳаммасини нолдан бошлаган эди. Гарчи, компаниянинг интеграцилаштирилган графикли ечимидан миллионлаб қурилмалар кўп йиллар мобайнида фойдаланаётган бўлса-да, улар иш самарадорлиги бўйича дискрет карталарининг ишлаш самарадорлигига яқин ҳам кела олгани йўқ.

Шу боис ҳам Intel қачонлардир  Core процессорлар линейкасида Radeon графикли процессорини интеграциялаш учун AMD билан бирлашган эди. Бу эса, юпқа ва енгил машинада ўйин самарадорлигини оширишни таъминлади. Гарчи, бу ҳамкорлик аввал бошданоқ кутилмаган ҳолат бўлиб кўринган бўлса-да, аслида  бу,  Intelнинг графикли процессорини ишлаб чиқаришни бошлагунга қадар вақтинчалик қарори бўлган экан.

ЎҚИНГ: Intel'ни ортда қолирмоқчи бўлган бренд