Танишинг: йилнинг энг зўр 5 та самартфони

  •   Saroy
  •  5500
  •  27.08.2018 12:22

Танишинг: йилнинг энг зўр 5 та самартфони

Машҳур Business Insider нашри бу йил сотувга чиқарилган энг зўр смартфонлар рейтингини эълон қилди. Мутахассисларнинг фикрича, сифат нуқтаи-назардан олиб қараганда, энг қиммат флагманлар билан арзон смартфонлар ўртасидаги тафовут тобара қисқариб бормоқда.  Қизиқарли томони шундаки,  мазкур рейтингга бирорта ҳам  iPhone кирмади, чунки Apple’нинг энг янги смартфони ўтган йили тақдим этилган эди. Хуллас, бу йилги лидерлар рўйхати билан танишинг:

OnePlus 6

Рейтингни OnePlus 6 бошқармоқда. Мутахассисларнинг ёзишича, у нарх-сифат нисбати бўйича йилнинг энг зўр смартфони ҳисобланади. Нархи 530 доллар.

ЎҚИНГ:Миш-мишлар: OnePlus 6T кузда сотувга чиқади, нархи ҳам маълум

OnePlus 6 64GB

Экран: 6.28" 2280x1080 Optic AMOLED • Ички хотираси 64 ГБ • Асосий камерасининг формати 16 Мпикс.

OnePlus 6 да симсиз зарядка ёки OLED-экран бўлиши мумкин, лекин барибир унинг камераси жуда зўр сурат олади. Хотираси 6 ГБ ОЗУ бўлган Qualcomm Snapdragon 845 чипи қурилмага тез ишлаш имкониятини беради. Шунингдек, мутахассислар OnePlus 6 смартфонининг тезкор қувватланишини ҳам алоҳида таъкидлашди.

Samsung Galaxy Note9

Иккинчи ўринни янги  Samsung Galaxy Note9 эгаллади. У қойилмақом  6,4-дюймли OLED-дисплейи, катта батарея, аъло даража ишлайдиган  камера, катта сиғимдаги ички хотира (128 ГБ) билан таъминланган.

ЎҚИНГ:Шошилинг! Ўзбекистонда Samsung Note 9 смартфонлари қимматбаҳо совғалари билан сотилмоқда! Акция эртага якунига етади

Samsung Galaxy Note9 128GB

Қурилманинг процессори Samsung Exynos 9810 • тезкор хотираси 6 ГБ

Шунингдек, унинг симсиз қувватлантиргичи, сувдан ҳимояси, қулоқчин учун уячаси бор. Албатта, бундай функциялар учун яхшигина пул тўлашга тўғри келади. Ҳозирда  Galaxy Note9 Россия бозорига 69 990 рубл нарх билан чиқарилган, буёғини долларга чақаверинг. Дарвоқе қурилма сўнгги пайтларда арзонлаша бошлаган.

Samsung Galaxy S9

Samsung’нинг 2018 йилда чиққан флагмани  Galaxy S9’да ҳаммаси бор: Катта OLED-дисплей, аъло камера, юрак уришини ўлчайдиган монитор, тезкор ва симсиз зарядка, ҳатто қулоқчин учун уяча. Яна шу нарса ҳам алоҳида таъкидланяптики,  Galaxy S9  бозордаги смартфонларнинг ичида энг чиройлиси экан.

ЎҚИНГ:Samsung илк марта iPhone'дан тезкор бўлади

Samsung Galaxy S9 64GB

Процессори: Samsung Exynos 9810 • Тезкор хотира: 4 ГБ

LG G7 ThinQ

Рўйхатнинг тўртинчи қаторида LG G7 ThinQ турибди. Экспертлар уни  «iPhone X’ нинг Android-версияси, фақат бир неча юз долларга арзони», деб ҳам аташди. Шунингдек, яна бир қурилма – Moto G6. У рейтингдаги энг арзон смартфон бўлди. Умуман олганда экспертлар сентябрни кутишни маслаҳат бермоқда. Чунки бу вақтга келиб Apple’нинг пиширган оши ҳам сузилади. Ўшанда кўз ўнгимизда ҳақиқий манзара намоён бўлиши аниқ. Ҳозирча бир нарса маълум, яъни бизни бир йўла учта янги iPhone кутмоқда.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!