Танланг: Premium ёки янада кўп рекламалар?

Танланг: Premium ёки янада кўп рекламалар?

Ўтган йилнинг октабр ойи охирларида Telegram ўз харажатларини қоплаш учун платформада реклама бериш имкониятини яратган эди. Ноябр ойидан бошлаб (мингдан ортиқ обуначига эга) деярли барча Telegram каналларида расмий рекламалар пайдо бўла бошлади. Ўша пайтлар Telegram рекламалар орқали топган даромадини канал эгалари билан бўлишиши ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Бироқ, булар миш-мишлигича қолиб кетти, рекламалар эса энди каналлардаги постлар орасида ҳам чиқишни бошламоқда.

Компютер учун Telegram дастури код манбасига posts_between параметри қўшилгани аниқланди. Маълум бўлишича, бу Telegram каналларидаги постлар орасида ҳам реклама кўрсатилишини англатади, яъни сиз тез орада нафақат каналдаги охирги постдан кейин, балки постлар орасида ҳам рекламалар кўришни бошлайсиз.

Таъкидлаш жоизки, бугунгача рекламалар фақат канал хабарларини ўқиб бўлганингизда, охирги хабардан сўнг пайдо бўлар эди.

Ҳозирча рекламалар постлар орасида пайдо бўлганича йўқ, лекин бу тез кунда амалга оширилиши аниқ. Бошқа ижтимоий тармоқлардан фарқли ўлароқ Telegram рекламалари унчалик сезиларли эмас, лекин уларни кўришни хоҳламасангиз исталган вақт рекламаларни ўчириш имконини берадиган Telegram Premium обунасига уланиб олишингиз мумкин.  

ЎҚИНГ: Telegram'нинг навбатдаги янгиланиши чиқарилди ва у топиклар, коллексияланадиган фойданланувчи номлари ва бошқа янги функцияларни ўз ичига олади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!