Танловда қатнашинг – айфонда туширган суратларингизни Apple сотиб олмоқчи!

  •   DiMaX
  •  624
  •  10.01.2020 11:33

Танловда қатнашинг – айфонда туширган суратларингизни Apple сотиб олмоқчи!

Apple анъанавий мобил фотография танловини эълон қилди, фақат бу галгисида iPhone 11, iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max эгаларигина иштирок эта оладилар. Бу эса корпорациянинг айни мана шу смартфонларидагина мавжуд бўлган тунги фоторежим билан боғлиқдир.

ЎҚИНГ: Apple сизни ҳам «слоуфи» қилишга чорлаяпти (+4 та видео)

Танловда қатнашиш шартлари оддий: iPhone 11, iPhone 11 Pro ва 11 Pro Max смартфонларида тунги съёмка режимида олинган энг чиройли суратларни Instagram, Twitter ёки Weibo тармоқларига #ShotoniPhone ҳамда #NightmodeChallenge ҳэштегларини қўллаган ҳолда эълон қилиш кифоя. Истасангиз, оригинал расмни [email protected] электрон манзилига ҳам йўллашингиз мумкин, бунда фотосурат номини «исм_фамилия_nightmode_iPhone_модели» форматида кўрсатиш керак бўлади.

Танлов учун сурат олишдан аввал iPhone’да тунги режим фаоллаштирилганига ишонч ҳосил қилишингиз керак. Apple шунингдек, съёмка жараёнида штатив ишлатишни, керак бўлса узоқроқ вақт ушлаб туриш (iPhone 11 Pro Max моделида) функциясидан фойдаланишни тавсия этаётир.

ЎҚИНГ: iPhone 11’даги эксклюзив функция энди Samsung смартфонларига ҳам қўшилади!

Танловдаги энг яхши чиққан бешта фотосуратни Apple сотиб олишга тайёрлигини айтган, аммо пул миқдорини маълум қилмаган. Яъни, ғолиб бўлган расмларни кейинчалик компания реклама мақсадларида билбордларда, турли нашрларда ва бошқа жойларда қўллаши мумкин. Шу сабабли корпорация сурат муаллифига лицензия ҳақини тўлайди. Бунда айфон эгаси расм учун муаллифлик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади, аммо унинг бир йилгача Apple томонидан қўлланишига розилик беради. Шунингдек, ушбу муддат мобайнида расмнинг эгаси уни бошқа тижорий мақсадларда ишлатишга ҳақли бўлмайди.

Марҳамат – ўн биринчи авлод iPhone’лар эгалари ўз маҳоратларини намоён этиб, омадларини синаб кўришлари мумкин! Танловга суратлар 29 январгача қабул қилинади, ғолиблар эса 4 март куни аниқланади. Ютиб чиққан бешта сурат Apple расмий сайтида ва Instagram-аккаунтида ҳам чоп этилади.

ЎҚИНГ: iPhone 11’ларнинг тақдимотда Apple айтмаган бешта камчилиги

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.