Танловга марҳамат: бош соврини – 15 000 доллар ва Alibaba офисига ташриф!

  •   DiMaX
  •  753
  •  16.05.2020 10:26

Танловга марҳамат: бош соврини – 15 000 доллар ва Alibaba офисига ташриф!

Маҳаллий IT стартапчилар йирик халқаро танловда — «Alibaba GET Global Challenge 2020» халқаро танловида иштирок этишлари мумкин. Бу тўғрида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: AliExpress ҳақида қизиқарли 7 факт

IT-Парк Alibaba Group компанияси ва China Campus Network, ҳамда Ўзбекистон Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази, БМТТДнинг Стартап-ташаббуслари ва Akselerator Lab ташкилотлари билан биргаликда Ўзбекистондаги IT соҳаси билан боғлиқ стартап лойиҳаларини «Alibaba GET Global Challenge 2020» танловига таклиф қилади.

«Alibaba GET Global Challenge 2020» – дунё бўйлаб ёшлар учун коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш ва одамларга кундалик ҳаётнинг барча соҳаларида ёрдам бериш учун Alibaba’дан халқаро танлов.

Танловнинг мақсади янги бизнес парадигмасининг ижобий таъсирини улашиш, ҳар томонлама ривожланишни рағбатлантириш, ёшлар ва тадбиркорларни руҳлантириш, шунингдек, ташкилотлар, соҳалар ва жамиятларни рақамли трансформациясига ёрдам бериш.

ЎҚИНГ: IT-йўналишлар бўйича бепул видеодарсларга марҳамат!

«Alibaba GET Global Challenge 2020» танлови бир неча босқичларни ўз ичига олади ва онлайн режимда ўтказилади.

Танлов мақсадларига мос келадиган IT-лойиҳалар таклиф этилади. 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳар бир киши иштирок этиши мумкин. Иштирокчилар 3-5 кишидан иборат жамоаларга бирлашади. Бундан ташқари, жамоада камида битта инглиз тилида сўзлашадиган аъзо бўлиши керак, чунки мусобақа инглиз тилида бўлиб ўтади.

Халқаро танловнинг бош мукофоти – 15 000 АҚШ доллари ва Alibaba компаниясининг бош офисига тўлиқ тўланадиган ташриф. Бундан ташқари, танловнинг барча иштирокчилари учун бизнесни ривожлантириш бўйича тренинглар ва семинарлар ўтказилади. Финалчиларга соврин Alibaba компаниясининг тажрибали мутахассислари томонидан шахсан тақдим этилади.

Муҳим маълумот: Ўзбекистоннинг танланган 36 жамоаси учун биринчи онлайн тренинг 2020 йил 23 майда бўлиб ўтади.

Танловда иштирок этиш учун аризалар 2020 йил 21 майгача қабул қилинади.

Alibaba GET тармоғининг Бош котиби – жаноб Zhou Yong томонидан «Пандемия даврида рақамли ечимлар бутун дунёда» мавзусида ўтказилган очиқ семинарга ҳавола: https://clck.ru/NSTyZ

Танловга рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://clck.ru/NSU2w

Танловнинг расмий веб-сайти: https://alibabaget.uz/gc

ЎҚИНГ: «Бир миллион ўзбек дастурчи» лойиҳаси доирасида якуний имтиҳон куни аниқ бўлди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!