Tap: матн териш учун қўлқоп ихтиро қилинди

  •   Saroy
  •  830
  •  21.09.2018 11:09

Tap: матн териш учун қўлқоп ихтиро қилинди

Tap деб номланган янги қурилма барча бармоққа бир йўла кийилади, ҳар бир узук қўл ҳаракатини кузатиб боради. Бундай аниқ қузатиш компьютер ёки смартфонни масофадан туриб бошқариш имконини беради.

Матнни териш учун белгиларнинг янги тизимини ёдлаб олиш лозим. Тар қўлқопини кийиб олган ҳар бир бармоқ маълум бир ҳаракатни ва белгини айтади, уни ҳаракат ёки столга бир неча бор тақиллатиш йўли билан бошқариш мумкин. Шунингдек, ушбу қурилма сичқонча ва ҳатто геймпад ўрнини ҳам эгаллаши мумкин.

ЎҚИНГ:Диққат! Ахборот урушида янги қурол пайдо бўлди

Ихтирочилар янги услубни смартфонлар, компьютерлар ва виртуал реалликни бошқаришда фойдаланиш таклифини илгари сурмоқда. Дастлабки вақтда матн теришни ўрганиш керак, бунинг учун йўриқномаси билан махсус мобил илова  пайдо бўлади. Қўлқоп қурилмага  Bluetooth орқали уланади ва бир қувват олганда 8 соат ишлайди.

Гаджетларни бошқаришнинг янги ускунаси учун ишлаб чиқарувчилар 179 доллар сўрашмоқда. Комплектда қурилма билан бирга сақлаш ва қувватлантириш учун махсус кейс ҳам бор.

ЎҚИНГ:Ижоднинг бари шу ерда: янги технологиялар кўп пул топишни ўргатади

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!