Тақдим этилмаган Redmi 9 модели Xiaomi сайтига, Redmi 10X иккаласи яна Geekbench’га ҳам чиқди!

  •   DiMaX
  •  2137
  •  12.05.2020 16:06

Тақдим этилмаган Redmi 9 модели Xiaomi сайтига, Redmi 10X иккаласи яна Geekbench’га ҳам чиқди!

Xiaomi компаниясининг суббренди куни кеча дунёдаги энг арзон 5G-смартфон, яъни Redmi K30 моделини «экстремал» версияда чиқарган. Энди эса Redmi бренди янада арзон смартфонлар тақдимотига тайёргарлик кўрмоқда.

ЎҚИНГ: 1000 долларлик Galaxy S20+’ни мағлуб этган, ўзи атиги 200 долларлик смартфонни биласизми? («Жонли» тест видеоси)

Арзончи бренднинг тўққизинчи авлод смартфони – Redmi 9 моделининг «жонли» суратларидан бир нечтасини эълон қилганмиз. Аввалроқ унинг Geekbench сервисида текшириб кўрилгани маълум бўлган:

Бенчмарк маълумотларига кўра, Redmi 9 модели MediaTek Helio G80 процессорига ва 4 гигабайтлик тезкор хотирага эга.

ЎҚИНГ: Redmi иккита бестселлерига Android 10 базасидаги MIUI 12 чиқиш вақтини айтди

Энди эса Xiaomi расмий сайтида ҳам Redmi 9 номи пайдо бўлди – https://www.mi.com/global/certification/rfexposure манзилига кирсангиз, аллақачон чиққан моделлар рўйхатининг охирида шу модел турибди:

Бу эса Redmi 9 намойиши яқин эканлигининг исботидир; инсайдерлар унинг шу май ойи охиригача чиқишини айтишмоқда.

ЎҚИНГ: РАСМИЙ РЎЙХАТ: MIUI 12’гача янгиланувчи 32 моделдаги смартфон

Redmi 9 ҳали тақдим этилмай туриб, «Хитойча Apple» аллақачон арзончи бренднинг ўнинчи авлод смартфонларини ҳам тайёрлаб улгурган. Redmi 10X 4G модели ҳам Geekbench маълумотлар базасига чиқди:

Маълумотларга кўра, Redmi 10X аслида 30 апрель куни намойиш қилинган арзон смартфон – Redmi Note 9 моделининг Хитой бозорига мўлжалланган версиясидир. Унинг техник хусусиятлари ва суратлари билан мана бу хабаримизда танишиб олсангиз бўлади.

ЎҚИНГ: Янги рейтингда iPhone 11’дан кейинги – иккинчи ўринни атиги 140 долларлик смартфон эгаллади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!