Тақдимот яқин: Galaxy Note 10 нимаси билан Note 10+ моделидан фарқ қилади?

  •   DiMaX
  •  1508
  •  23.07.2019 11:05

Тақдимот яқин: Galaxy Note 10 нимаси билан Note 10+ моделидан фарқ қилади?

Samsung компаниясининг навбатдаги намойиши 7 августга мўлжалланган ва жанубий кореяликлар унда ўнинчи авлод фаблетларини тақдим этишади. Мазкур туркумга Samsung Galaxy Note 10 ҳамда Note 10+ русумли қурилмалар кириши аниқ, яна бошқа модификациялари ҳам бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: "5G Fighting Championship": Galaxy Note 10 5G vs. Galaxy S10 5G

Ҳозирча аниқ бўлган шу икки моделнинг ўзаро қандай фарқланишини кеча инсайдерлар маълум қилишди.

Биринчи ўринда, бу икки гаджет турлича экранларга эга: Galaxy Note 10 моделида 6,3 дюймлик Full HD дисплей, Note 10+ флагманига эса 6,8 дюймлик, QHD+ (1440p) дисплей ўрнатилган.

Процессор ҳар иккаласида ҳам бир хил – сотилиш ҳудудига қараб Snapdragon 855 ёки Exynos 9825. Ички хотиралари ҳам бир хил – 256 гигабайтлик ҳажмда, тезкор хотира эса турлича: «оддий» фаблетда 8 ГБ, «плюсли» вариантида эса 12 ГБ.

Ҳар иккала фаблетнинг бош камерасидаги учта оптик датчик 12, 12 ва 16 мегапикселлик, Note 10+ моделида эса булардан ташқари 3D ToF камера ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: Samsung ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар!

Galaxy Note 10 планшетофонининг аккумулятори 3500 мА/соатлик бўлиб, 25 ваттлик технология бўйича қувватлана олади. Galaxy Note 10+ батареясида эса мазкур кўрсаткичлар тегишлича 4300 мА/соат ҳамда 45 ваттга тенг. Натижада уларнинг вазнида ҳам фарқ мавжуд: стандарт фаблет 168 келади, «плюсли»си эса 198 грамм тош босади.

Стилус ҳар иккала моделда ҳам бир хил, аммо корпус рангларида фарқлари бўлади. Galaxy Note 10 қизил, қора ва оқ тусли, Note 10+ эса қора, оқ ва Crystal gradient рангли корпусларда таклиф этилади.

Ҳозирча эса турли русумлардаги Samsung телефонларини 619 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy A10s арзон бўлса-да, қўш камера, дактилоскоп, 4000 мА/соатлик батарея ва кучли MediaTek чипига эга!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!