Тақдимотдан аввал Xiaomi Mi 10 Ultra анбоксинг видеоси: уни чиқарганга миллион доллар жарима солишди!

  •   DiMaX
  •  3147
  •  11.08.2020 17:49

Тақдимотдан аввал Xiaomi Mi 10 Ultra анбоксинг видеоси: уни чиқарганга миллион доллар жарима солишди!

«Хитойча Apple»нинг ўн йиллигига бағишланган флагмани Xiaomi Mi 10 Pro Plus ёки Xiaomi Mi 10s номлари билан атаб келинаётган эди. Яқинда унинг Xiaomi Mi 10 Extreme Commemorative Edition деб номланиши айтилган бўлса-да, бозорга Xiaomi Mi 10 Ultra номи билан чиқарилиши маълум бўлган.

ЎҚИНГ: Redmi Note 8 Pro SE чиқди – бир йилдан бери рейтинглардан тушмай келаётган смартфон янги талқинда!

Унинг тақдимоти бугун – 11 август куни кечки пайт бўлиб ўтади, аммо унгача ҳам мазкур смартфоннинг «жонли» расм ва видеолари интернетга чиқиб кетди. Шулардан бири – Xiaomi Mi 10 Ultra моделининг анбоксинг (распаковка) видеоси, яъни қадоғини очиб, ичидагиларни тавсифлаб берилган ролигидир.

Келинг, дастлаб шуни бирга томоша қиламиз:

Ice Universe никли тармоқ информаторининг айтишича, ушбу лавҳани интернетга чиқарган журналистга бир миллион доллар ҳажмида жарима солинар экан. Унинг муаллифи аллақачон ўз каналидан бу роликни олиб ташлаган, лекин барибир унгача юклаб олган бошқа фойдаланувчилар тарқатишяпти.

Гап шундаки, компания расмий тақдимотдан аввал айрим оммавий ахборот воситаларига ва блогерларга Xiaomi Mi 10 Ultra смартфонидан тақдим этган. Лекин ўртадаги келишувга кўра, улар то расмий намойишгача флагманнинг расм ва видеоларини оммага ошкор этмай туришлари керак эди.

ЎҚИНГ: Кутилмаган хавф: Xiaomi смартфонларида бармоқ изи сканерини ҳам камера қилиб ишлатса бўлар экан! («жонли» видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.