Тақдимотдан олдин OnePlus Nord 2'нинг янги рендерлари пайдо бўлди

Тақдимотдан олдин OnePlus Nord 2'нинг янги рендерлари пайдо бўлди

Slashleaks веб-сайти шу ой тақдим этилиши керак бўлган OnePlus Nord 2 смартфонининг юқори сифатли расмларини эълон қилди.

ЎҚИНГ: OnePlus тасодифан рақибининг смартфонини реклама қилиб юборди!

Аввалги хабарларга кўра, OnePlus Nord 2 модели OnePlus 9 серияли телефонларга ўхшайди. У 6,43 дюймли AMOLED FHD+ дисплей ва 90Hz янгиланиш частотасига эга бўлиб, экраностида бармоқ изи сканери ўрнатилган.

Смартфон бир кристалли MediaTek Dimensirty 1200-AI тизими асосида сиҳлайди, унга 12 ГБ гача тезкор ва 256 ГБ доимий хотира шерик қилинган. Асосий камера кенг ва ультракенг бурчакли линзаларга эга 50 ва 8 мегапикселли ўлчамдаги тасвир сенсорлари билан жиҳозланган бўлади. Учинчи тасвир сенсори 2 мегапикселлик. Олд камера эса 32МП бўлади. OnePlus Nord 2 аккумулятори 4,500 мАс сиғимли бўлиб, Warp Charge тезкор зарядлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди.

Смартфон 22 июль куни тақдим этилиши режалаштирилгани ҳақида OnePlus расман маълумот берган.

Тасвирларни жойлаштирган LEAKSPINNER номли инсайдерда Slashleaks'да 1200 дан ортиқ постлар мавжуд бўлиб, улар 82% ҳолларда тўғри бўлиб чиққан.

ЎҚИНГ: OnePlus Nord CE 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз