Тақдимотдан олдин Poco C3 смартфонининг муҳим жиҳати маълум қилинди

Тақдимотдан олдин Poco C3 смартфонининг муҳим жиҳати маълум қилинди

Xiaomi'нинг суббренди Poco 6 октябрь куни Poco C3 смартфонини тақдим қилиш арафасида турибди. Компания тақдимотдан олдин смартфоннинг орқа камераси ҳақида батафсил маълумот берди.

Twitter'да эълон қилинган постга кўра, Poco C3 учта орқа камерага эга бўлади. Камера линзалари, LED чироғи билан бирга, тўртбурчаксимон шаклдаги модул ичига жойланган бўлади. 13 мегапикселлик асосий камерага макро ва сатҳ камералари шерик қилинган.

Камера модули остида Poco бренди номи туширилган. Тасвирдан яна кўриш мумкинки, қурилма икки тусли дизайнга эга.

Компания ҳозирча смартфоннинг тўлиқ техник жиҳатларини эълон қилмади, бироқ норасмий маълумотларга кўра, Poco C3 модели Redmi 9C'нинг ребрендинг қилинган талқини ҳисобланади. Redmi 9C эса Helio G35 чипи, 6.53" HD+ дисплей, 5,000 мАс аккумулятор ва 10 ваттда қувватланиш имкониятларини ўзида жамлаган.

Redmi 9C'га, шунингдек, 5МП селфи камера, уч модуллик орқа камера (13МП, 2МП, 2МП) ўрнатилган. Бироқ Poco C3'дан фарқли, Redmi 9C икки тусли дизайнга эга эмас.

Тақдимотдан кейинги тафсилотлар учун бизни кузатиб боринг.

ЎҚИНГ: Бизни алдашибди: MIUI 13’га янгиланувчи Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг катта рўйхати

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!