Тақдимотга тайёр Nokia X iPhone X'га рақибми?

Тақдимотга тайёр Nokia X iPhone X'га рақибми?

HMD Global компанияси Хитойда навбатдаги реклама ролигини намойиш қилишни бошлади. Nokia X смартфони ҳақида шу вақтга қадар бирор маълумот тарқалмаган эди.

Хитой кинотеатрларида Nokia 8 Sirocco ҳақидаги реклама ролигидан сўнг томошабинлар диққатига бир неча сония давомида Nokia X номли гаджет намойиш этилган. Шунингдек, унинг 27 апрелдан тақдим қилиниши ҳам маълум қилинган. Рекламага гувоҳ бўлганларнинг ёзишларича, "X" бу ерда рақам эмас, балки ҳарф сифатида ишлатилган.

Компания тарихига назар соладиган бўлсак, Nokia X смартфони 2014 йилда ҳам тақдим қилинган эди. Nokia ўша йили Windows Phone тизимидан чиқиб, Android операцион тизимида ишлайдиган илк смартфонни ишлаб чиқаришга уриниб кўрган эди.

Ўқинг: Янги iPhone'лар муҳим жиҳатдан маҳрум бўлади

Ҳозирча маълум хабарларга кўра, металл корпусли Nokia X ўрта нархли навбатдаги смартфон бўлади. Яъни, у смартфон бозорида Apple'нинг илғор флагмани билан беллашмайди.