Тақдимотидан аввал сотилаётган Redmi Note 8T’ни ишлатиб, Redmi Note 8 билан таққослаб кўрамиз! («жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  3769
  •  02.11.2019 09:51

Тақдимотидан аввал сотилаётган Redmi Note 8T’ни ишлатиб, Redmi Note 8 билан таққослаб кўрамиз! («жонли» видео)

Xiaomi аввалроқ тақдим этган иккита – Redmi Note 8 ва Redmi Note 8 Pro смартфонлари Terashop.uz интернет-дўконимизда ҳам сотилмоқда. «Хитойча Apple» ушбу туркумда яна бир – Redmi Note 8T модели эса расмий намойишдан аввал сотувга чиқиб улгурган.

ЎҚИНГ: Яна тўртта оммабоп Xiaomi смартфонига глобал барқарор MIUI 11 кела бошлади!

YouTube-блогерлардан бири аллақачон ушбу смартфонни қадоғидан очиб, ишлатиб ҳам кўрсатган. Мазкур видеолавҳанинг муҳим жиҳатларидан бири – янги қурилма унда оддий Redmi Note 8 модели билан солиштирилганидир.

Гувоҳи бўлаётганингиздек, Redmi Note 8T корпусининг ўлчами салгина каттароқ, аммо ромлари қалинлиги эвазига экранининг диагонали 6,3 дюймгача кичрайган. Оригинал Redmi Note 8 моделида эса бу кўрсаткич 6,39 дюймга тенг. Аппарат қисмида ҳам, агарда NFC модули қўшилганини айтмаса, бу икки модел айнан бир хил.

Redmi Note 8T шу кунларда расман намойиш этилиши кутилмоқда, аллақачон глобал бозорга чиққан аксарият Xiaomi смартфонларини эса 610 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz’дан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Redmi раҳбари: «Бу смартфон бозорда «портлаш» қилади!»

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!