Тақдимотидан олдин Galaxy Z Fold 3 ҳамда Z Flip 3 букламафонларини ишлаётган ҳолида «жонли» видеода кўринг!

  •   DiMaX
  •  612
  •  11.08.2021 13:41

Тақдимотидан олдин Galaxy Z Fold 3 ҳамда Z Flip 3 букламафонларини ишлаётган ҳолида «жонли» видеода кўринг!

Шу бугуноқ – 11 август куни навбатдаги Galaxy Unpacked тадбирида Samsung компанияси Galaxy Z Fold 3 ва Galaxy Z Flip 3 смартфонларини, Galaxy Buds 2 қулоқчини ҳамда Galaxy Watch 4 Classic русумли янги ақлли соатини намойиш этмоқчи. Биз эса аллақачон булардан дастлабки учтасининг нархларини эълон қилганмиз. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: Расмий намойишидан аввал Samsung Galaxy Buds 2 анбоксинг видеоси чиқди!

Расмий тақдимоти арафасида Samsung’нинг ҳар иккала букламафони ишлаётган ҳолда «жонли» кўрсатилган видео тарқалди. Ушбу лавҳа бирданига бир нечта YouTube-каналда эълон қилинган бўлса-да, видеохостинг раҳбарияти уларни мунтазам ўчириб ташлайверди.

Шу боисдан Galaxy Z Fold 3 ҳамда Z Flip 3 акс эттирилган роликни бошқа манбадан олиб улашмоқдамиз:

 

Сўнгги маълумотларга кўра, Samsung Galaxy Z Fold 3 ташқи экрани 6,5 дюймлик ва AMOLED матрицали, ички дисплейи эса 7,5 дюймлик бўлади. Смартфон техник таъминоти асосини Snapdragon 888 процессори ташкил этади.

Galaxy Z Flip 3 эса корпусининг ташқи томонида 1,9 дюймлик экранга эга; унинг ички тарафида эса диагоналига 6,7 дюймлик, тўлақонли буклама дисплей ўрнатилган.

ЎҚИНГ: Энг кучли ҳамёнбоп Samsung смартфонини анбоксинг видеоси тўлиқ фош этди! (+Geekbench тести)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!