Тақилувчи қурилмалар бозорида етакчи ким?

  •   Saroy
  •  1583
  •  24.05.2018 12:59

Тақилувчи қурилмалар бозорида етакчи ким?

Canalys таҳлилчиларининг маълум қилишича, 2018 йилнинг биринчи чорагида тақилувчи гаджетлар  20.5 миллион донага етиб, 35 фоизлик йиллик ўсишни кўрсатган. Apple ва Xiaomi эса қарийб, тенг улуш билан мазкур бозорда карвонбошилик қилмоқда.

Apple  3.8 миллионта Apple Watch смарт-соат сотиб биринчи ўринга чиқиб олган. Xiaomi натижалари ҳам таҳсинга лойиқ – 3.7 миллионта гаджет. Дарвоқе, савдонинг 90 фоизи Mi Band билакузугига (яқин орада учунчи авлоди ҳам чиқади) тўғри келган. Ҳозир бу икки компания дунё бозорининг 18 фоизини эгаллаб турибди. Шунингдек, юқори бешликдан Fitbit (11%), Garmin (7%) ва Huawei (6%) жой олишган.

ЎҚИНГ: Apple қандай гаджетлар бозорида Xiaomi’дан олдинга ўтиб олди?

Хабарда айтилишича, LTE’ли  Apple Watch Series мобиль тармоқли “ақлли” соатлар тоифасида бозорнинг  нақ 59 фоизини эгаллади.

Экспертларнинг сўзларига қараганда, «ақлли» соатлар бозори жуда истиқболли саналмоқда. Унинг бозордаги улуши дона ҳисобида  барча савдонинг 43 фоизини, пулда эса 80 фоизини ташкил этган, Шу боис ҳам Мазкур йўналишда  Fitbit анча фаоллашиб қолгани ҳеч кимни ажаблантирмаяпти.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!