Тариф ичида чексиз мулоқот, яна 1 ГБ интернет, 750 та SMS ва дақиқа – атиги 15 000 сўмга!

  •   DiMaX
  •  2068
  •  30.03.2021 14:51

Тариф ичида чексиз мулоқот, яна 1 ГБ интернет, 750 та SMS ва дақиқа – атиги 15 000 сўмга!

Яқинда Ucell уяли алоқа оператори Тошкент метросининг барча бекатларида уяли алоқа ва мобил интернет хизматларини йўлга қўйган эди. Шунингдек, у ўз офисларида мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш бўйича хизмат кўрсата бошлаган.

ЎҚИНГ: Бешта ҳудуддаги абонентларга «Баҳорги сюрприз» бор: 2000 дақиқа, 2000 SMS ва 2 ГБ интернет!

Компания энди тариф ичида чексиз дақиқаларга эга янги – «Mahalla» тариф режасини жорий этди. У фақат Ucell хизмат кўрсатиш офисларида ва расмий дилерларида янгидан уланишда амал қилади.

* Техник чекланма – ойига 45000 дақиқа.

«Mahalla» тариф режасида лимитлар қолдиғини текшириш:

*102# – дақиқалар ва SMS’лар;

*103# – интернет-трафик МБлари.

«Mahalla» тариф режасига уланган абонентларда тариф режасини алмаштиришнинг вақтинчалик имкони йўқ. Унинг шартлари билан батафсил танишиш учун мана бу ҳавола орқали Ucell сайтидаги тегишли саҳифага ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Бир йилга чексиз Telegram, YouTube, Tas-IX, қўнғироқлар ёки ижтимоий тармоқлар керакми?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.