Тарихда илк бор: iPhone’лар тақдимотини YouTube орқали мана шу ерда тўғридан-тўғри томоша қилинг!

  •   DiMaX
  •  1248
  •  09.09.2019 11:09

Тарихда илк бор: iPhone’лар тақдимотини YouTube орқали мана шу ерда тўғридан-тўғри томоша қилинг!

Apple эртага – 10 сентябрда кузги тақдимот маросимини ўтказади, унда iPhone 11 туркумидаги смартфонлар ва бошқа гаджетлар намойиш этилади. Аввалгиларидан фарқли равишда, купертинолик корпорациянинг бу галги тақдимотини YouTube тармоғида бевосита эфирда кўриш мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Бу йилги энг арзон iPhone тақдимотдан аввал Geekbench’да кучини кўрсатди

Узоқ вақтгача Apple ўз тақдимотларини фақат ўз расмий сайтида ҳамда махсус иловасидагина бевосита эфирга узатиб келди. Ўтган йили – iPhone XS тақдим этилганида намойиш яна Twitter’да ҳам тўғридан-тўғри кўрсатилди. Ниҳоят, энди Стив Жобс компанияси тақдимотини дунёдаги энг оммабоп видеоплатформада намойиш этишга қарор қилди.

Айфонлардан ташқари, бу тадбирда экрани катталаштирилган янги iPad ва iPad Pro планшетлари, 16 дюймлик MacBook Pro ноутбуки ҳамда янги авлод Apple Watch ҳам тақдим қилиниши кутилмоқда.

Ушбу бевосита трансляцияни YouTube’да кўриш учун, тадбир бошланган пайти, яъни 10 сентябрь, Тошкент вақти билан соат 22:00 да қуйидаги видео ойнасига киринг:

Компания яқинда tvOS учун мўлжалланган «Apple тақдимотлари» иловасини янгилаганди, яъни, iPhone 11’лар намойишини унда ҳам кўриш имкони яратилган. Одатдагидек, корпорациянинг расмий сайтида ҳам ушбу тадбирни бевосита томоша қилиш мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Тайёр туринг: Apple ихчам ва арзон iPhone SE 2 устида ишлаяпти!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!