Тарихдаги энг қиммат ўйинни 3 июнгача бепул ўйнаб қолинг! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1258
  •  26.05.2021 11:00

Тарихдаги энг қиммат ўйинни 3 июнгача бепул ўйнаб қолинг! (+видео)

Инсоният тарихидаги энг қиммат ўйин Star Citizen фазовий симулятори бўлиб, олдиндан буюртма доирасидаёқ хоҳловчилар бу ўйинга рекорд даражада пул тўлашган. Геймер космик симулятор жанридаги ушбу ўйинда космопилот ролини бажаради. Юлдузкезар фазо кемаларида сайёралар аро учиш, уларни созлаш, шунингдек, рақибларга қарши жанг қилиш ўта қизиқарли кечади.

ЎҚИНГ: Ўйин яратувчилари қаердан ва қанча пул топади?

Star Citizen ўйинини ишлаб чиққан Cloud Imperium Games компанияси унга қизиққан, аммо қимматлиги боис сотиб олишга иккиланаётган геймерлар учун унда ўйнаш имконини вақтинча бепул тақдим этмоқда. Виртуал фазо бўйлаб бепул парвозлар Invictus Launch Week 2951 ҳафталигига бағишланган; унинг доирасида геймерлар янги техника – қудратли жанговар кемалар билан танишадилар. Ўйин давомида 59 хил фазо кемасини синаб кўриш мумкин, улар қаторида эсминец, авиаташувчи, қирувчи ва бошқа турларга мансублари бор.

Star Citizen ўйинини бепул ўйнаш учун мана бу ҳавола орқали тегишли саҳифага ўтиб, уни юклаб олишингиз керак бўлади. Унинг бепул тақдим этилиши 3 июнда тугайди; шундай экан, шошилинг ва бу хабарни геймер дўстларингизга ҳам етказинг.

Айтиш керакки, айни пайтгача Star Citizen бюджети $361 миллиондан ошган – космосимуляторда рўйхатдан ўтган уч миллиондан ошиқ геймер мазкур ўйин ижодкорларига жами шунча пул беришган.

ЎҚИНГ: Афсонавий шутер-ўйин смартфонларга ҳам чиқди! (+видео)