Тарихдаги энг қудратли MacBook Pro ҳамда macOS’даги узоқ кутилган янгилик!

  •   DiMaX
  •  1131
  •  04.06.2018 11:57

Тарихдаги энг қудратли MacBook Pro ҳамда macOS’даги узоқ кутилган янгилик!

Купертинолик гигантнинг дастурчилар учун ташкил этаётган Worldwide Developers Conference 2018 анжумани бугун – 4 июнь куни бўлиб ўтади. Унда намойиш этилиши кутилаётган қурилмалар ҳамда дастурий таъминот маҳсулотлари ҳақида бир қанча норасмий маълумотлар тарқалгани ҳақида ёзганмиз.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2 тақдимоти эртанги анжуманда кутилмоқда

Инсайдерлар берган яп-янги маълумотларга қараганда, Apple бу тадбирда ўзининг энг кучли ноутбуки – MacBook Pro 14,3 моделини тақдим этиши мумкин. Мазкур гаджет аллақачон Geekbench сервисида самарадорлик тести топширган, шунда унинг асосий техник жиҳатлари фош бўлган.

Мана, унинг натижаларига кўз ташлаймиз:

Гувоҳи бўлиб турганингиздек, MacBook Pro 14,3 ноутбуки олти ядроли Intel Core i7-8750H процессори базасида ишлайди. Бу эса шу пайтгача чиқарилган ҳар қандай MacBook Pro моделидагидан камида иккита ядрога кўп, деганидир. Янги девайс турбо-режимда 4,1 ГГц частотасида ишлайди. Энг бақувват Apple ноутбукининг тезкор хотираси ҳажми 32 гигабайтни ташкил этади. Ушбу тезкор хотира ҳамда процессор туфайли, MacBook Pro 14,3 ноутбуки бенчмаркдаги якка ядроли синовда 4902, кўп ядроли тестда эса 22316 очко ола билган.

ЎҚИНГ: 2018 йилнинг энг яхши ноутбуклари (15 май)

Шунингдек, WWDC 2018 анжуманида Apple ўзининг янги – MacOS 10.14, iOS 12, tvOS 12 ҳамда watchOS 5 талқинларидаги операцион тизимларини ҳам тақдим этиши кутилмоқда. Инсайдерлар macOS 10.14 тизимидаги узоқ кутилган янгилик – тўқранг режим акс этган скриншотларни ҳам интернетга чиқариб юборишди.

Хулласи калом, WWDC 2018 бошланишига саноқли соатлар қолганда чиқарилган инсайдерлик хабарлари ҳозирча шулардан иборат. Воқеалар ривожини биз билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2 рекламаси YouTube’га чиқди – унинг тақдимоти яқинми?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.