Тарихдаги энг яхши iPhone модели аниқланди

  •   DiMaX
  •  3412
  •  14.02.2019 14:04

Тарихдаги энг яхши iPhone модели аниқланди

Reddit ижтимоий янгиликлар ресурсининг techwiz76 никли фойдаланувчиси Apple’нинг энг яхши смартфонини аниқлаш бўйича сўровнома уюштирди. Бошқалар унда овоз бериб, энг маъқул айфонни аниқлашди.

ЎҚИНГ: Мутахассислар энг яхши ва энг ёмон iPhone моделларини аниқлашди

Бунинг учун фойдаланувчи 2007 йилдаги оригинал iPhone’дан бошлаб сўнгги версиягача – барча айфонларни битта суратда эълон қилди. Уч кун мобайнида бу публикация 9,8 мингта «лайк» ва 400 дан ошиқ изоҳ тўплади.

Хулласи калом, кўпчилик томонидан энг маъқул деб топилган моделлар – iPhone 5, iPhone 5S ва iPhone SE (сотиб олиш) бўлиб чиқди. Улар ҳозирги айфонлардан ихчам дизайни билан ажралиб туради.

Шунингдек, Reddit фойдаланувчилари яна iPhone 7 (харид қилиш) ҳамда iPhone XR (сотиб олиш) смартфонларини ҳам мақташган. Энг қизиғи шундаки, умуман смартфонсозлик тарихида янги дизайнни бошлаб берган iPhone X (харид қилиш) юбилей флагманини ҳеч ким яхши сўз билан эслаб ўтмаган!

ЎҚИНГ: 2018 йилнинг энг яхши бешта смартфони (Fortune версияси)