Тармоқда Galaxy A9 смартфони ҳақида маълумотлар тарқади

Тармоқда Galaxy A9 смартфони ҳақида маълумотлар тарқади

Жанубий Кореянинг машҳур бренди Samsung компаниясининг йирик ўчламли смартфонлар туркумига мансуб Galaxy A9 смартфонининг техник тавсифлари акс этган расмий промо-фотолари интернет тармоқларида тарқалди, деб хабар беради GSMArena нашри.

Galaxy A9 смарфтони Full HD сифат кўрсатгичга эга 6-дюймли Super AMOLED дисплей билан таъминланган. Шунингдек, унга 3 ГБ оператив хотирали Snapdragon 620 чипсети ўрнатилган.

Аппарат Galaxy A моделлар туркумидаги смартфонлар каби металл каркас ва икки қават оинали панелдан иборат. Қурилманининг асосий камераси 13 мегапиксель ва у оптик стабилизация қилиш имконига эга. Фронталь камера 8 мегапиксель бўлиб, у билан панорамали тасвирга олиш мумкин.

Шунингдек, мазкур қурилмага 32 ГБ шахсий хотира картаси ўрнатилган ва унинг ҳажмини янада ошириш имкони мавжуд. Аккумулятор қуввати эса 4000мАс.

Маълумотларга кўра, Galaxy A9 смартфонига ҳам бармоқ сканери ўрнатилади ва Samsung Pay тўлов тизимига эга бўлади. Смартфон Android 5.1.1 Lollipop операцион тизими асосида ишлайди, бироқ уни 6.0 гача янгилаш мумкинлиги ёзади, хорижий ахборот манбалари.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.