Тармоқларда iPhone X Plus ва iPhone 9’нинг илк “жонли” суратлари пайдо бўлди

  •   Saroy
  •  2633
  •  30.07.2018 15:23

Тармоқларда iPhone X Plus ва iPhone 9’нинг илк “жонли” суратлари пайдо бўлди

Хитойдаги таниқли инсайдер Ben Geskin (@VenyaGeskin1) ўз саҳифасига Apple ҳали расман эълон қилмаган флагманларнинг  “жонли” расмларини жойлади.

iPhone X Plus ва iPhone 9 смартфонлари ҳам худди аввалгиларига ўхшайди ва ташқи томондан унчалик ўзгармаган. Иккала аппарат ҳам дисплейдаги қирқма, орқаси шишали ва металл роми билан тасвирланган. iPhone 9’нинг битталик камераси йирик  модул сифатида кўзга алоҳида ташланиб туради. Олма белгиси орқа қопқоқда қора қопқоқ билан қарийб, бирлашиб кетган.

ЎҚИНГ:2018 йилги iPhone’лар суратларда солиштириб кўрилди

 «Арзон» iPhone 9 модели 6,1 дюмли ва юзни таниб олиш Face ID  функциянинг биринчи авлоди билан таъминланган  IPS-экранига эга бўлади. Тежамкорлик мақсадида 3D Touch функцияси олиб ташланган. Эҳтимол, анчайин арзон бўлган ушбу флагманлар ҳозирда омабоп бўлган iPhone 8 ва 8 Plus’ни орқада қолдириб кетар, ҳар ҳолда шундай бўлишига умид қилинмоқда. iPhone X Plus эса,  6,5-дюймли  2688 га 1242 пиксель бўлган экран билан таъминланади, процессори  Apple A12 ҳамда иккита SIM-карта учун слот ҳам бор.

ЎҚИНГ:Apple iPhone учун ташқи объектив ишлаб чиқаради

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!