Тармоқларда тарқалган беҳаё видеолар Мўйноқда содир бўлмаганми?

  •   DiMaX
  •  2624
  •  18.05.2021 10:14

Тармоқларда тарқалган беҳаё видеолар Мўйноқда содир бўлмаганми?

Мўйноқда ўтказилган «Стихия» электрон мусиқа, маданият ва илм фестивалида Россия, Қозоғистон, Туркия ва Қирғизистондан келган мусиқий продюсерлар, мусиқачилар ва DJлар иштирок этишган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва спорт бош бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Вирус каби тарқалаётган бу ёлғондан огоҳ бўлинг!

Форумда, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия олимлари, экологлари, мутахассислари ҳамда 300 нафарга яқин саёҳлар қатнашди.

Фестиваль доирасида «6 миллиард дарахт» ижтимоий акцияси ўтказилиб, унинг давомида Мўйноқ шаҳрида 5 мингдан ортиқ дарахт экиш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад минтақадаги экологик вазиятни яхшилаш учун қурғоқчиликка чидамли бўлган бута ва мевали дарахтларни Мўйноқ шаҳри ҳамда Орол денгизининг пастки қисмида босқичма-босқич экишга йўналтирилган.

«Ижтимоий тармоқларда мазкур фестиваль давомида бўлганлиги айтилаётган ялонғоч ҳолда ўйнаётган қизнинг видеолари тарқалмоқда.

Фестивалда Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жамоат, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлиги таъминланди ҳамда иштирокчиларнинг санитария-гигиена қоидаларига амал қилиниши назорат қилинди.

Тармоқларда тарқалган ножўя видеолар «Стихия» электрон мусиқа, маданият ва илм фестивалидан олинмаган», дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Қўл телефонида Ўзбекистонга порнографик материаллар олиб киришга уринган аёллар ушланди