Тармоқларнинг ўзбек сегментида тарқалган коронавирус ҳақидаги 7 ёлғон

  •   DiMaX
  •  976
  •  27.03.2020 12:04

Тармоқларнинг ўзбек сегментида тарқалган коронавирус ҳақидаги 7 ёлғон

Ўзбекистонда сохта ахборотларга раддиялар учун Antifake.uz деб номланган Telegram-канал ташкил этилди. Каналда асосан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган коронавирус билан боғлиқ фейк хабарлар ҳақида маълумот берилмоқда, деб ёзади Sof.uz.

ЎҚИНГ: Коронавирус туфайли Ўзбекистонда яна бешта оммабоп телеканал очиқ режимда тарқатилади

Каналда сўнгги кунларда тарқатилётган қуйидаги хабарларга раддия берилган:

  1. «5 апрелдан Ўзбекистон бўйлаб барча аэропортлар ўз иш фаолиятини тиклайди» – ЁЛҒОН.
  2. «Тадбиркор Фаттоҳ Шодиев Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши кураш учун 200 млн. доллар миқдорида молиявий ёрдам берди» – ЁЛҒОН.
  3. «24 мартдан бошлаб 2 ой мобил алоқа, интернетлар мутлақо бепул» – ЁЛҒОН.
  4. «Занжабил (имбир) истеъмол қилиб юрадиган кишиларга коронавирус юқмайди» – ЁЛҒОН.
  5. «Korzinka.uz супермаркетлар тармоғида ишловчи ходим коронавирусга чалинди» – ЁЛҒОН.
  6. «Коронавируснинг давоси топилди» – ЁЛҒОН.
  7. «Салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчилар томонидан коронавирус инфекцияси атайлаб тарқатиляпти» – ЁЛҒОН.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ваҳима тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

Коронавирус туфайли юртимизда икки ой интернет текин бўлиши ҳақидаги гапларга «Ўзбектелеком» киритган аниқлик, Ўзбекистоннинг «Koronаvirus info» каналини Telegram расман тасдиқлагани, коронавирус ҳақида расмий сайт ишга тушганлиги, яна бешта оммабоп телеканал очиқ режимда тарқатилиши, уяли алоқа операторларимиз бепул қилган сайтлар рўйхати, коронавирус ҳақида ёлғон маълумот тарқатган юртдошимиз жаримага тортилгани ҳақидаги хабарлар ҳам сизни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.

ЎҚИНГ: Карантиндаги шахсларнинг телефонлари нега олиб қўйилади?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!