TAS-IX учун тўпламлар: нарх ўзгармасдан, мегабайтлар кўпаймоқда!

  •   DiMaX
  •  1164
  •  16.10.2020 14:25

TAS-IX учун тўпламлар: нарх ўзгармасдан, мегабайтлар кўпаймоқда!

Ucell оператори аввалроқ теппа-текинга 1 ГБ интернет, Ўзбекистон бўйича мингтадан дақиқа ва SMS тақдим этиладиган «Бонуслар мавсуми»ни бошлаган эди. Яқинда эса у бепул кириладиган сайтлар рўйхатини кенгайтириб, муддатини ҳам узайтирган.

ЎҚИНГ: Энди зерикарли гудок эшитиш ўрнига «Videogudok» томоша қиласиз!

Энди эса компания TAS-IX ҳудуди учун интернет-тўпламлар фойдаланувчиларга хуш келувчи хабар эълон қилди. Унга кўра, жорий йилнинг 30 октябрь санасидан мазкур тўпламлар ҳажми оширилмоқда. Бунда уларнинг нархи ўзгаришсиз қолади:

Айтиш керакки, TAS-IX ҳудуди учун тақдим этилаётган интернет-тўпламлар 30 кун муддатда амал қилади. Мазкур хизматнинг шартлари билан батафсил танишиш учун мана бу ҳавола орқали Ucell сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Tas-IX — нима? “Тасикс” тармоғидаги фойдали ресурслар

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!