Ташқи ишлар вазирлиги иккита Telegram-канал очди ва сиздан маслаҳат сўраяпти

  •   DiMaX
  •  1273
  •  25.12.2019 11:20

Ташқи ишлар вазирлиги иккита Telegram-канал очди ва сиздан маслаҳат сўраяпти

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги аввалроқ YouTube’да ўз каналини ишга туширган, виртуал қабулхона очган, кейинроқ «call-center» ягона қисқа телефон рақамини ишга туширган эди. Энди эса Вазирлик ўз фаолиятини Telegram мессенжерида ҳам ёритиб боришга қарор қилди.

ЎҚИНГ: Instagram’да тарқалган видеомурожат бўйича ТИВ расмий маълумот берди

2019 йил 24 декабрдан бошлаб Telegram’да Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ўзбек ва рус тилларидаги каналлари очилди, дейилади унинг расмий сайтида.

Хабарга кўра, бу каналлар ҳозирча синов тариқасида ишламоқда. ТИВнинг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси мессенжерда самарали иш юритиш бўйича амалий маслаҳатлар ва тавсиялар учун миннатдор бўлади.

Айни пайтда Ташқи ишлар вазирлиги Facebook ва YouTube тармоқларида ҳам ўз саҳифаларига эга эканлиги эслатиб ўтилади.

Ташқи ишлар вазирлигининг Telegram’даги манзиллари: https://t.me/uzbekmfa ҳамда https://t.me/uzbekmid.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком»: 1 январдан нархлар 56 минг сўмгача пасаймоқда!