Ташқи ишлар вазирлигида фуқаролар мурожаатларини тезда қабул қиладиган "call-center" фаолият бошлади

Ташқи ишлар вазирлигида фуқаролар мурожаатларини тезда қабул қиладиган

Фуқаролар билан ишлашни мукаммаллаштириш, уларга тезкор ва ҳар томонлама кўмак кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "call-center" ягона қисқа телефон рақамини ишга туширди.

1164 рақами 20 та каналга эга. +998-71-233-69-46 шаҳар рақами орқали ҳам телефон қилиш мумкин.

"Сall-center" ҳар куни соат 9.00 дан 18.00 гача ишлайди.

Яқин вақтларда хориждан қўнғироқ қилиш учун махсус рақам ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, у туну кун ишлаши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: 2019 йилдан мобил алоқа хизматларига солиқ жорий қилинади. Абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов ҳақи ойига 2000 сўм!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!