ТАТУ «Академик инновациялар» фондидан грант ютиб олди

  •   DiMaX
  •  1307
  •  18.03.2019 10:20

ТАТУ «Академик инновациялар» фондидан грант ютиб олди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети Академик инновациялар Фонди томонидан эълон қилинган грант танловида «ТАТУда АҚШ университетлари магистратураси ўқитиш технологиялари трансфери» лойиҳаси билан иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати хабар берган.

ЎҚИНГ: ТАТУ талабалари компьютер ва андроидлар учун иловалар яратишди

Ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад – АҚШ университетларидаги мавжуд магистрларни ўқитишнинг илғор технологияларини ТАТУда жорий этиш, дейилади хабарда. Бунда АҚШ университетларининг мавжуд илғор технологиялари, жумладан, мультимедиа ўқитиш дастурлари, масофавий ўқитиш тизими (АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмент факультети мутахассислиги магистрантлари учун) молиявий лабораторияни ташкил этиш ва ишга туширишдир.

Лойиҳа қиймати 140 минг АҚШ долларига тенг бўлиб, АҚШнинг WEBSTER университети билан ҳамкорликда амалга оширилади, унинг доирасида университетга мультимедиа ўқитиш дастурлари, масофавий ўқитиш тизими, молиявий лабораторияни ташкил этиш ва ишга тушириш учун махсус техник жиҳозлари харид қилинади.

Академик инновациялар фонди томонидан эълон қилинган грантлар танлови Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Жаҳон банки ҳамкорлигидаги олий таълим тизимини модернизация қилишга қаратилган лойиҳа доирасида амалга оширилмоқда.

ЎҚИНГ: ТАТУнинг ёш олимаси «Йил аёли» деб топилди!