ТАТУ филиали Белорусь давлат технология университети билан ҳамкорлик қилади

ТАТУ филиали Белорусь давлат технология университети билан ҳамкорлик қилади

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали Белорусь давлат технология университети билан ҳамкорлик шартномасини имзолади. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди.

 Филиал вакиллари Белорусь давлат технология университетига ташриф буюришган.

Ташриф давомида истиқболли ҳамкорлик алоқаларини яқиндан йўлга қўйиш, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган энг замонавий педагогик технологиялар, таълим дастурлари ва ўқув-методик материалларни кенг жорий этиш, илмий-педагогик фаолиятга юқори малакали профессор-ўқитувчилар ва олимларни жалб этиш тўғрисида фикр алмашилган.

Ўтказилган музокаралар натижасида ҳамкорлик алоқаларини кенг йўлга қўйиш мақсадида икки томонлама ҳамкорлик шартномаси имзоланган.

ТАТУ Беларусия университетлари билан яхши ҳамкорлик алоқаларини ўрнатмоқда. Хусусан, 13-сентябрда Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети ректори бошчилигидаги делегация Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига ташриф буюрган эди. Ташриф доирасида ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорликда юқори малакали кадрлар тайёрлаш масаласи муҳокама этилиб, Ахборот технологиялари бўйича қўшма факультет ташкил этиш юзасидан шартнома имзоланган эди. Ҳамкорликда очилган Ахборот технологиялари бўйича қўшма факультетда таълим олиш икки босқичда ташкил этилиши кўзда тутилган бўлиб, талаба 1-2-босқичларда ТАТУда таҳсил олса, 3-4-босқичларни БДИРУда давом эттиради. Факультетни муваффақиятли якунлаган талаба икки томонлама диплом (ТАТУ-БДИРУ)ни қўлга киритади.

ЎҚИНГ: Beeline ТАТУни "энг яхши мингталик"ка чиқариш режасини эълон қилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!