ТAТУ талабалари абитуриентларга имтиҳон манзилини кўрсатувчи илова ишлаб чиқишди

  •   DiMaX
  •  748
  •  23.06.2020 10:32

ТAТУ талабалари абитуриентларга имтиҳон манзилини кўрсатувчи илова ишлаб чиқишди

Муҳаммад Aл-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари томонидан «ImtihonGo» номли махсус мобил илова яратилди, деб ёзади АКТ вазирлиги. Ушбу дастур 2020-2021-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовларини ўтказиш режалаштирилган биноларнинг геоманзилларини кўрсатиб беради.

ЎҚИНГ: Абитуриентлар учун қулайлик: маҳаллий ва хорижий университетлар онлайн учрашувига марҳамат!

«ImtihonGo» мобил иловаси Давлат тест маркази томонидан эълон қилинган 2020-2021-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовларини ўтказиш режалаштирилган биноларнинг геоманзиллари асос қилиб олинган ҳамда шу манзиллар иловага киритилган. Aгарда бирор сабабларга кўра ДТМ томонидан кўрсатилган манзилларда янгиланиш вужудга келса, иловани ҳам тезда янгилаш, ўзгартиришларни тезда қўшиш ва бу ўзгаришни фойдаланувчиларга етказиш режа қилинган.

Илова муаллифлари ТAТУ магистри Ғ. Назаров ҳамда «Радио ва мобил алоқа» факултети талабаси Ҳ .Бахтиёровлардир.

Aйни вақтда мобил илова фойдаланишга тайёр ва Google Play’га жойлаштирилган. Мамлакатимиздаги ОТМларга кириш учун имтиҳон топшириш истагида юрган абитуриентлар мобил иловани https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.mrmanager.imtihongo ҳаволаси орқали юклаб олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Инглиз тилини ўрганиш учун янги онлайн мактаб – Skyeng

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!