ТАТУ талабаси «IT-Planeta 2016/17» халқаро олимпиада ғолиби бўлди

ТАТУ талабаси «IT-Planeta 2016/17» халқаро олимпиада ғолиби бўлди

«IT-Planeta 2016/17» халқаро олимпиадаси Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларда ахборот-коммуникация технологиялари йўналишида таҳсил олаётган талабалар ва ёш мутахассислар учун ҳар йили ташкил этиладиган нуфузли таълим лойиҳаси ҳисобланиб, МДҲ давлатларида АКТ соҳасида таълимни ривожлантиришга йўналтирилган. Ҳар йили ушбу танловда иштирок этиш истагида бўлган 15 минг нафар ёшлар рўйхатдан ўтиб, 350 нафар иштирокчи финалга етиб келади.

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг “Телекоммуникация технологиялари” факултети талабаси Феруз Муяссаров танловда Ўзбекистон Республикасидан иштирокчи сифатида қатнашди ва “энг кучли 5 лик”да  4-ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Феруз Муяссаров 1994 йилда Навоий шаҳрида туғилган. Тармоқ технологиялари ва маълумот узатиш тармоқлари бўйича билимларни олишга бўлган қизиқиши юқорилиги сабабли нуфузли Cisco муассасасининг сертификатларини қўлга киритган.