ТАТУ талабаси янги антивирус дастурини ишлаб чиқди

ТАТУ талабаси янги антивирус дастурини ишлаб чиқди

Тошкент ахборот технологиялари университети магистратура босқичи талабаси, Беруний номидаги давлат степендияси соҳиби бўлган Шоҳруҳ Шарипов Windows ва Android операцион тизимлари учун Dmax антивирус дастурини ишлаб чиқди.

Маълумотларга кўра, мазкур вирусга қарши дастур бир неча функцияларга эга. Жумладан, унда воситалардаги вирусларни аниқлаш, йўқ қилиш, қурилмаларнинг ишлаш тезлигини ошириш, манбадан ўчиб кетган маълумотларни қайта тиклаш, шунингдек, сарфланаётган интернет траффигини назорат қилиш ва мобиль сим карта хавфсизлигини таъминлаш каби бир қатор имкониятлар мавжуд.

Муаллифнинг айтишича, мазкур дастурга 2015 йилгача аниқланган барча вируслар ҳақида маълумотлар киритилган ва ана шу вирусларни йўқ қилиш кучига эга. Дастурга патент олиш учун зарурий хужжатлар Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигига тақдим этилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!