ТАТУда KOICA’нинг 3 миллион долларлик лойиҳаси!

  •   DiMaX
  •  595
  •  27.05.2019 08:25

ТАТУда KOICA’нинг 3 миллион долларлик лойиҳаси!

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги ташкилоти Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университетида йирик лойиҳани амалга оширади. Бу ҳақда университет расмий сайти хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: ТАТУ «Академик инновациялар» фондидан грант ютиб олди

Хабарга кўра, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) томонидан амалга оширилаётган лойиҳа қиймати 3 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, «Интеграллашган таълим ахборот тизимини жорий қилиш ва кенгайтириш» деб номланган.

ТАТУнинг асосий биноси ва Самарқанд филиалида интеграллашган таълим ахборот тизимини жорий қилиш орқали таълим тизими сифатини ошириш ҳамда ўқув ишларни янада самарадорлигига эришиш режалаштирилган. Лойиҳа 2018 йилдан 2021 йилгача давом этади. Лойиҳанинг Бизнес режаси (ISP/BPR) ишлаб чиқилган. Шунингдек, учрашувда келгусида қандай ишлар амалга оширилиши тўғрисида ҳам батафсил келишиб олинди, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Энг яхши битирувчилар ТАТУга имтиҳонсиз қабул қилинади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!