«Тахтни бўшат, Xiaomi Mi 11» – AnTuTu рекордчиси январда чиқяпти

  •   DiMaX
  •  3169
  •  31.12.2020 14:10

«Тахтни бўшат, Xiaomi Mi 11» – AnTuTu рекордчиси январда чиқяпти

Vivo компанияси куни кеча Vivo X60 ҳамда X60 Pro камерофонларини тақдим этган эди. Энди эса унинг ўйинбоп қурилмаларга ихтисослашган iQOO бренди ўзининг навбатдаги флагман смартфони намойиш кунини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Хитойликларнинг ўзлари энг кўп қайси смартфонларни олишяпти?

Компаниянинг расман маълум қилишича, iQOO 7 русумли янги смартфон 11 январда кенг жамоатчиликка кўрсатилади.

Ушбу геймерофон Qualcomm компаниясининг Snapdragon 888 чипсети базасида ишлаши маълум. iQOO унинг энг кучли тезкор ва ички (тегишлича 12 ГБлик LPPDR5 ҳамда 256 ГБлик UFS 3.1 стандартларидаги) хотира чиплари билан таъминланганини ҳам айтган.

ЎҚИНГ: “Йирик “оперативка”ли смартфон — маркетинг алдовидир!”

Шу билан бирга, iQOO 7 аллақачон оммабоп AnTuTu бенчмаркида текшириб кўрилган ва... рекорд ўрнатган! Xiaomi компаниясининг Mi 11 флагмани бу сервисда 745 минг баллга яқин кўрсаткич қайд этган бўлса, бу геймерофоннинг кўрсатган натижаси 752 935 баллга етган!

Кўриб турибмизки, AnTuTu тестида марказий процессор 200 616 балл, график тезлатгич 340 539 балл олган. Унинг хотираси 114 445 баллик натижа кўрсатган бўлса, фойдаланувчи интерфейсининг силлиқ ишлаши 97 335 баллга баҳоланган.

Бенчмарк тасдиқлашича, iQOO 7 янгиланиш частотаси 120 герцлик, FullHD+ форматли (1080х2400 пикселлик) дисплей билан таъминланган.

ЎҚИНГ: Бешта йўналишда 2020 йилнинг энг зўр Android-смартфонлари (Gizmochina рейтинги)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!