Тайёргарлик кўраверинг – сентябрданоқ эски Facebook буткул йўқ бўлади!

  •   DiMaX
  •  4131
  •  21.08.2020 13:03

Тайёргарлик кўраверинг – сентябрданоқ эски Facebook буткул йўқ бўлади!

Facebook ижтимоий тармоғи кўпдан бери юзерларни янгича фойдаланувчи интерфейсга ўтиш имконини бериб келмоқда. Агар уни синаб кўрсангиз ва маъқул келмаса, яна олдинги интерфейсига қайтиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Facebook машҳур сервисни $400 млн.га сотиб олиб, Instagram’га қўшди

Ижтимоий тармоқ маъмуриятининг хабар беришича, Facebook’нинг ҳозирги – эски интерфейси шу йилнинг сентябрь ойида истеъмолдан олиб ташланади. Барча фойдаланувчилар янги интерфейсга ўтказилади ва кейин ортга қайтиш имкони ҳам бўлмайди.

Тармоқнинг янги интерфейси 2019 йили тақдим этилган бўлиб, у кўпроқ Facebook мобил иловаси интерфейсига ўхшаб кетади. Унда веб-сайтнинг турли бўлимларига, шу жумладан Watch ҳамда Marketplace’га тезкор ўтишни таъминловчи навигация панели йўлга қўйилган. Facebook логотипи ҳам ўзгартирилган.

Facebook дастурчилари янги интерфейснинг ўзига хос қулайликлари, янги функциялари борлигини таъкидлашмоқда. Жумладан – енгиллаштирилган дизайн, матнларнинг катталаштирилгани, тезроқ юкланиши ва тўқранг режим кабилар.

Демак, сентябрда бирдан ноқулай вазиятга тушиб қолмаслик учун, сиз ҳам ҳозирданоқ Facebook’нинг янгича интерфейсига ўтиб олганингиз ва унинг ўзига хосликларини ўзлаштириб борганингиз маъқул.

ЎҚИНГ: Telegram’да сизга фойдали ўзгариш юз берди, лекин бунга Facebook’нинг нима дахли бор?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!