TCL чўзилувчан экранли смартфон ва Z-симон букламафон яратди! («жонли» видеолар)

  •   DiMaX
  •  959
  •  06.03.2020 14:46

TCL чўзилувчан экранли смартфон ва Z-симон букламафон яратди! («жонли» видеолар)

Energizer бренди остида ўз маҳсулотларини тақдим этиб келаётган TCL компаниясини биласиз. Бултур у қайишқоқ экранли смартфонлар яратиш учун DragonHinge технологиясини намойиш этган эди.

ЎҚИНГ: «Жонли» видео: битта Mate X нархига учта буклама 5G-смартфон – Energizer Power Max P8100S олиш мумкин!

Компания энди ана шу DragonHinge технологияси асосида яратилган, ҳар бири ўзига хос форм-факторли бўлган иккита смартфон прототипини бирданига намойиш қилди. Улардан биринчиси экрани чўзилувчан смартфон бўлиб, унақасини шу пайтгача фақат патент аризаларида ва концептуал видеолардагина кўрар эдик:

Экрани чўзилувчи смартфон (бунақасини «чўзмафон» десак қанақа бўлар экан?) – бир қарашда диагоналига 6,7 дюймлик дисплейга эга смартфондир. Лекин унинг ўнг чеккасидан тортиб, 7,8 дюймлик планшет ҳолига келтириш мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone 13 – футуристик слайдерни «жонли» видеода кўрамиз!

Қуйида эса TCL тайёрлаган чўзилувчан дисплейли қурилманинг «жонли» видеосини GIF-форматда томоша қиламиз:

Юқорида кўриб турганингиздек, смартфон «йиғилган» ҳолатида унинг қайишқоқ OLED-дисплейи қисман корпус ичига кириб туради; қурилмани «ёйганда» эса ўша қисми ҳам корпуснинг олд юзасига чиқади. Афсуски, унинг ишлайдиган прототипи ҳозирда Ухань шаҳрида қолган; коронавирус эпидемияси сабабли компания уни ола билмаяпти ва шу боисдан ҳозирча фақат макетини кўрсатяпти.

ЎҚИНГ: Xiaomi'га коронавируснинг ҳам кучи етмади!

Компаниянинг яна бир концептуал гаджети – 10 дюймлик планшет бўлиб, унинг қайишқоқ дисплейи икки жойидан, «Z» шаклида букланади. Истакка қараб, экраннинг битта, иккита ёки учта қисмидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Кўриб турганингиздек, дисплейдаги фойдаланувчи интерфейси ҳам девайснинг ҳолатига қараб ўзгаради. Лекин намойишга тайёрланган намунадан ҳам кўриниб турибдики, компания уни ҳали оптимизация қилиши керак.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 4 аллақачон ижара сайтига чиқди: «икки карра буклама дисплей», 60 МПлик камера!

Қуйида эса шу иккала смартфонни қандай ишлатаётганларини «жонли» видеода кўрамиз:

TCL бу иккала қурилмасининг ҳам техник жиҳатларини ошкор этмаяпти. Умуман олганда, улар концептуал моделлар бўлиб, бозорга тақдим этиш учун серияли тарзда ишлаб чиқарилиши ҳам аниқ эмас.

ЎҚИНГ: Apple ҳамма ёғи фақат дисплейдан иборат iPhone патентлади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!