TCL ўрама экранли антиқа телевизорини намойиш қилди! («жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  263
  •  31.10.2020 16:40

TCL ўрама экранли антиқа телевизорини намойиш қилди! («жонли» видео)

BOE Technology компанияси SID Display Week 2019 кўргазмасида экрани трубача шаклида ўралувчи смартфон прототипини намойиш этган эди. Жорий йилнинг бошидаги CES 2020 тадбирида TCL компанияси ҳам шундай технологияга эга смартфон тайёрлаётганини айтган. Куни кеча эса...

ЎҚИНГ: Ўрама смартфонни ишлаётган ҳолида «жонли» видеода кўрамиз!

Мазкур компания бу билан тўхтаб қолмади – ўралувчан дисплей технологиясини энди телевизорга ҳам татбиқ этди. TCL кўрсатган «жонли» видеодаги телевизор экрани тиккасига ўралиб, йиғилиб тура олади.

Компания янги ишланмасининг техник хусусиятларини маълум қилмаган, шунингдек, бундай телевизорнинг бозорга чиқиш-чиқмаслиги ҳам номаълум.

TCL маҳсулотидан фарқли равишда, бунгача бошқа компаниялар ишлаб чиққан ўрама экранли телевизорларнинг дисплейлари пастдаги асосга йиғилиб туради. Жумладан, биз LG компанияси (LG Display) тайёрлаган шунақа OLED-телевизор видеосини, яна Sharp ишлаб чиққан ўрама телевизор видеосини ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Иккинчи партияси ҳам сотувга чиқибоқ тугаган, 7200 долларлик шаффоф телевизорни расмий видеода кўрамиз!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.