«TECHNOWOMENUZ»: АКТ соҳасидаги ўзбекистонлик аёллар

  •   DiMaX
  •  704
  •  16.05.2019 09:06

«TECHNOWOMENUZ»: АКТ соҳасидаги ўзбекистонлик аёллар

Тошкент шаҳридаги Инҳа Университетида «TECHNOWOMENUZ» форуми ўтказилди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ихтирочи аёллар маркази ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

ЎҚИНГ: «Илм-фан ва технологияларда хотин-қизлар» Марказий Осиё ҳафталиги: стартапларни АҚШлик инвесторлар танлайди!

Форумда муҳандис ҳамда дастурчи хотин-қизларнинг илмий-техник салоҳиятини ошириш, уларни саноат ва ахборот коммуникация технологиялари соҳаларига кенг жалб қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Икки кунлик форум доирасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Интеллектуал мулк агентлиги ходимлари томонидан ўқув-семинарлар ўтказилмоқда. Ўзбекистон Ихтирочи аёллари маркази экспертлари эса маърузалар ўқимоқда.

Форум доирасида Хотин-қизлар қўмитаси тизимида фаолият юритаётган мутахассислар учун Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ўқув-семинар ҳам ташкил этилди. Унда тингловчиларга замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари хақида асосий тушунчалар, ижтимоий тармоқлар ва мобиль иловалар, шахсий компьютерлар билан ишлаш, ахборот хавфсизлиги асослари ва хавфсизликни таъминлаш масалалари ва бошқа замонавий IT-технологияларга оид маълумотлар етказилди.

ЎҚИНГ: Дилафруз Жийранова: IT ва digital «эркак кишига мос» соҳа деган тушунчани ўзгартириш керак

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!