Телефон камера линзаларини қандай тозалаш керак?

Телефон камера линзаларини қандай тозалаш керак?

Ҳаммамизда бўлган. Телефонимиз билан бирор нимани тезда суратга олмоқчи бўламиз, лекин тасвир хира бўлади. Бундай ҳолатда деярли ҳаммамиз қиладиган иш - кўйлагимиз билан камера линзаларини тозалашдир. Гарчи вақти-вақти билан юмшоқ кийим билан тозалаш усули унчалик зарар келтирмаса-да, камера линзаларини тозалашнинг яхшироқ усуллари мавжуд.

Мобил телефонингиз камера линзаларини тозалашнинг тўртта усули

1. Чангни йўқотиш учун тозаловчи ручкадан фойдаланинг

Агар телефонингиз камера линзалари чанг босган бўлса, тозалаш ручкаси ёки шунга ўхшаш юмшоқ чўтка билан ишингиз тез битади. Тозалаш ручкалари турли шакл ва ўлчамларда бўлади. Баъзиларининг чўткаси нозикроқ, бошқалари эса кенгроқ, юмшоқроқ чўтка учларига эга. Ўзингизга керакли ўлчамдан фойдаланинг ва чанг билан хайрлашинг.

Агар сиз тозаловчи ручка сотиб олишни хоҳламасангиз, тоза, юмшоқ пардоз чўткаси худди шундай вазифани бажара олади.

2. Доғларни тозалаш учун микрофибер матодан фойдаланинг

Агар камерангизнинг линзалари бармоқ излари билан қопланиб, лойқа бўлиб кетган бўлса, уни юмшоқ микрофибер мато тозалаш керак бўлади. Обективда чанг зарраларини қолдирадиган рўмолча ёки кўйлагингиз четидан фарқли ўлароқ, микрофибер мато зиғир қолдирмасдан доғларни ўчиради.

Агар сизда микрофибер мато бўлмаса, ҳар қандай юмшоқ мато (агар у мато юмшатгич билан ювилмаган бўлса) худди шундай ишни бажаради (мато юмшатувчи билан ювилган матолар камера линзаларида чизиқлар қолдириши мумкин).

3. Кетмайдиган кирлар учун линза тозаловчи салфеткалардан фойдаланинг

Агар сиз бирон ёғли таом еганингиздан сўнг камера линзаларини ушлаган бўлсангиз ёки камера мато билан тезда тозалаш учун жуда кир бўладиган бўлса, унда сизга махсус линза тозалайдиган нам салфеткалар керак бўлади. Бундай турдаги салфеткалар линзаларни тозалаш воситаси билан намланган бўлади ва бу линзаларни ёғ ва кирлардан самаралироқ тозалайди.

Камера линзалари учун оддий нам салфеткалардан фойдаланманг, чунки улар кўпинча обективингизни янада ёғли қиладиган моддаларни ўз ичига олади.

4. Линза тозаловчи ёки унинг қўлбола вариантидан фойдаланинг

Шундай қилиб, агар сизда линзаларни тозалаш салфеткаси бўлмаса, сиз линза тозаловчи ёки унинг уйда тайёрланган вариантидан фойдаланишингиз мумкин. Агар сиз линзаларни тозаловчиларни сотиб олишни хоҳламасангиз, уни 50:50 нисбатда 70% изопропил спирти ва дистилланган сувни аралаштириш орқали ўзингиз тайёрлашингиз мумкин. Бунда агар доғларсиз натижага эришишни истасангиз оддий сувдан фойдаланмаганингиз маъқул.

Камераси линзасиз ичидаги буғни қандай олиб ташлаш мумкин?

Ҳамма смартфонлар ҳам IP рейтингли ҳимоя даражасига эга эмас, айниқса улар флагман бўлмаса. Агар камерангизнинг линзалари ичи парли бўлса, демак, намлик камера корпусига кириб, унинг ички қисмида тўпланиб қолган.

Ушбу тумандан халос бўлиш ва намликнинг чиқиб кетиши учун сиз телефонингизни қуритишингиз керак бўлади. Бунинг энг осон йўли телефонингизни силика жел пакетлари ёки пиширилмаган, қуруқ гуруч билан ҳаво ўтказмайдиган идишга жойлаштиришдир. Улар тахминан 24 соат ичида телефонингиздан намликни тортиб олади.

Телефонингиз қуруқ гуручли ванна қабул қилаётган вақтда уни ўчириб қўйган маъқул, чунки намлик сиз ўйлагандан кўра чуқурлашиб кетган бўлиши ва қурилмангизнинг ички электроникаси билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин.

Телефонингизни фен билан пуфлаш юқоридаги усулдан кўра яхшироқ туюлса-да, ҳаддан ташқари иссиқ ҳарорат яхшиликдан кўра кўпроқ зарар келтириши мумкин.

Агар телефонингиз гуруч ёки силика гел ичида бир кун ўтказгандан кейин ҳам унинг камера линзалари туманлигича қолса, уни устахонага олиб борганингиз маъқул.

Агар нима қилаётганингизни билсангиз, камера линзасининг ички қисмидаги буғни тозалаш учун телефонингизни қисмларга ажрацангиз ҳам бўлади (ва телефонингизга қараб, бу ҳатто камера модулини демонтаж қилишни ҳам талаб қилиши мумкин, бу ҳолда уни қайта қўйиш сезиларли даражада қийинлашади).

Камера линзаларини қандай ҳимоя қилиш керак?

Агар сиз телефонингиз камерасини иложи борича узоқ вақт давомида янгидек ҳолатда сақламоқчи боʻлсангиз, унда сиз линзалар учун ҳимоя воситаларини, олд камера ҳимояси учун эса тоʻгʻри экран ҳимоячиси қидириб кўришингиз керак. Ҳимоя воситалари камера линзалари ойнасига ёпишиб туради ва уни тирналишдан ҳимоя қилади. Мабодо, улар ҳам ифлос бўлиб қолса-да, сиз уларни осонгина алмаштиришингиз мумкин.

Агар сиз линза ҳимоячиларидан фойдаланишни хоҳламасангиз, лекин телефонингиз камера линзаларини тирналишсиз сақлашни истасангиз, у ҳолда уларни баланд кўтарилган, қалинроқ смартфон кейси билан қўпол юзалардан узоқроқ сақлашингиз мумкин.

Камера линзаларини тозалашда нималар қилмаслик керак?

Биз камера линзаларини қандай тозалаш ва ойна остидаги пардан қандай қутулиш кераклигини кўриб чиқдик; келинг, энди телефон камерасини тозалашда нималар қилмаслик кераклиги ҳақида гаплашамиз.

1. Маиший ойна тозалагичдан фойдаланманг

Windex каби уй ойна тозалагичлари телефонингиз камерасининг линзаларини нозик қопламаси учун жуда қаттиқлик қилади. Сизга улардан сақланиш ва фақат линзалар учун мўлжалланган маҳсулотлардан фойдаланиш тавсия қилинади.

2. Қўпол матолардан фойдаланманг

Камерани тозалашда фойдаланадиган мато қанчалик қўпол бўлса, камера линзаларининг тирналиш эҳтимоли шунчалик кўп бўлади. Бу ифлос кийимлардан фойдаланишга ҳам тегишли. Нопок кийимларда аллақачон қум тўпланган бўлиши, сиз уларни камера линзаларига суртишингиз мумкин. Бу эса камера линзаларининг тирналишига олиб келади.

3. Оддий водопровод сувидан фойдаланманг

Тўғри, дистилланган сувни топиш бироз қийин бўлиши мумкин, лекин агар доғларсиз натижага эришмоқчи бўлсангиз, сизга тозароқ сув нарса керак бўлади. Оддий водопровод суви таркибида минераллар ва бошқа аралашмалар мавжуд бўлади ва улар экранда қолиши, камера линзаларини ҳали ҳам ифлос кўринишга олиб келадиган излар ёки доғларни қолдириши мумкин.

Агар шубҳалансангиз, ишни профессионалларга топширинг

Сезган бўлсангиз, яхши сабабга кўра телефонингиз камераси линзаларининг ички қисмини тозалаш ҳақида ҳеч нарса айтмадик. Агар камера линзаларини ичкаридан тозалаш керак бўлса ва буни ўзингиз қила олишингизга шубҳангиз қилсангиз, ишни профессионалларга топширишингизни тавсия қиламиз. Афсуски, камера ичида буғ IP даражасига эга бўлган телефонларда ҳам пайдо бўлиши мумкин ва муаммонинг аниқ нимада эканлигига қараб, ечим уни ёлғиз қолдириш ёки таъмирлашга юбориш бўлиши мумкин. Ишнинг аниқ фактларини билмасдан туриб маслаҳат бериш қийин, шунинг учун биз экспертларга мурожаат қилишингизни маслаҳат берамиз.

Манба: XDA

ЎҚИНГ: Телефон экранини қандай тозалаш керак?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.