Телефон орқали коронавирус юқтириб олиш мумкинми?

  •   DiMaX
  •  259
  •  07.08.2020 13:03

Телефон орқали коронавирус юқтириб олиш мумкинми?

6 август куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева коронавирус инфекцияси бўйича муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарди. Бу ҳақда Sof.uz нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Блокаторлар коронавирусдан сақлайдими?

Савол: Мобил телефон орқали коронавирус инфекциясини юқтиришим мумкинми?

Жавоб: Мобил телефон орқали инфекция юқтириш эҳтимоли юқори, бу юқишнинг контакт йўли ҳисобланади.

Телефонни, айниқса, юзга тегадиган гаджет корпусни антисептик воситалар билан мунтазам тозалаш зарур.

Агар телефонда ғилоф бўлса, уни ечиб, алоҳида тозалаш керак. Энг яхшиси, таркибида спирт бўлган бир марталик нам салфеткалардан фойдаланган маъқул.

ЎҚИНГ: Телефонлар энди ўз-ўзини дезинфекция қиладиган бўлади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.