Телефонингиздаги сизга номаълум бўлган имкониятлар

Телефонингиздаги сизга номаълум бўлган имкониятлар

Хусусан, алоқа доирасидан ташқарида фавқулодда ҳолат содир бўлганда «112» рақамини териш мумкин. Шунда телефон минтақада мавжуд бўлган фавқулодда ҳолат рақамларини қидира бошлайди. Мазкур рақам дунёнинг барча мамлакатларида амал қилади. Уни қурилма блокировка ҳолатида бўлганида ҳам териш мумкин. Бундан ташқари, телефон автомобил калитлари транспорт воситаси ичида, захира калитлар эса уйда қолиб кетганида ҳам асқотади. Шундай вазият юзага келса, телефондан уйдаги бирор кишининг уяли алоқасига қўнғироқ қилиб, мобил қурилмангиз ва автомобил эшиги оралиғида 30 сантиметрлик масофани сақлашингиз лозим. Уйдаги киши захира калитни мобил қурилмасига яқинлаштириб, ундаги машинани очишга мўлжалланган тугмани босади ва натижада, автомобил очилади. Бунда уйдан автомобилгача бўлган масофанинг аҳамияти йўқ.

ЎҚИНГ: Интернетда қандай пул топса бўлади?

Телефон қурилмасининг серия рақамини билиш учун *#06# комбинациясини териш лозим. Шунда экранда 15 хонали рақам пайдо бўлади. Мазкур код ҳар бир телефон учун алоҳида берилиб, бошқа ҳеч қайси мобил қурилмада такрорланмайди. Ушбу рақамни керакли жойга ёзиб қўйиш фойдадан ҳоли эмас. Негаки, масалан, телефонингиз ўғирланганда, оператор билан боғланиб, кодни берсангиз, у телефонингизни блокировка қилиб қўяди. Бунда сим-карта алмаштирилса ҳам, қурилмадан фойдаланишнинг имкони бўлмайди.Телефонингизни қайтара олмасангиз ҳам, ундан ҳеч ким фойдаланмаётганига ишончингиз комил бўлади. Балки қайтаришингиз ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Instagram’га суратларни компьютердан юклаш йўли топилди!