Телефонингизнинг USB портини қандай тозалаш керак?

Телефонингизнинг USB портини қандай тозалаш керак?

Телефонимиз "яшаши" учун махсус порт орқали қувватланар экан, улар вақти-вақти билан тозалашга муҳтож бўлиши ажабланарли эмас. Смартфонингиз қанчалик мустаҳкам бўлмасин ёки телефонингиз ғилофи қанчалик мустаҳкам бўлмасин, узоқ вақт фойдаланишдан кейин унинг USB портида кир ва чанг тўпланиши шубҳасиз. Агар USB портингиз яхши ишламай қолаётган бўлса ва бунга унинг чанг босиб кетганлиги сабаб бўлаётган бўлса, ҳозир уни қандай қилиб хавфсиз тозалаш кераклигини кўриб чиқамиз.

Муҳим

  • Чанглар телефонингиз USB портининг тўғри ишлашини тўхтатиши мумкин.
  • Сиқилган ҳаво идиши телефонингиз USB портини тозалашнинг энг хавфсиз усули ҳисобланади.
  • Телефонингиз USB портида суюқлик ишлатманг!

Телефонингизнинг USB портини тозалашнинг энг яхши усули

Телефонингиздаги USB порт сезгир бўлиб, уни тозалашда сиз эҳтиёткор бўлишингиз керак. Ҳозиргача телефондаги USB портни тозалашнинг энг хавфсиз усули сиқилган ҳаво идишидан фойдаланишдир. Идишдаги сиқилган ҳаво чангни бўшатади ва портга ҳеч нарса киритмасдан кирни чиқариш имконини беради.

Сиқилган ҳаво идишидан фойдаланиш унчалик қийин эмас, лекин барибир биз сизга қисқача маълумот бериб ўтамиз:

  • Сиқилган ҳаво идишининг учини яъни жўмрагини USB портингиздан қисқа масофага жойлаштиринг.
  • Идишни ҳар доим тик ҳолатда сақланг.
  • Чанг ва қолдиқларни бўшатиш учун сиқилган ҳаводан қисқа-қисқа фойдаланинг.

Айтиш керакки, USB портни шунчаки пуфлаб тозалаш нафақат самарасиз, балки, портга тасодифан сув кириб қолиши билан хавфли ҳамдир.

Телефонингиз USB портига яхшироқ ўрнашиб қолган кирларни олиб ташлаш

Агар сиқилган ҳаво идишидан кейин ҳам USB портингиз қаттиқроқ ўрнашиб қолган кир билан тўлиб турган бўлса, унда бироз чуқурлашиш вақти келди. Ушбу босқичда шуни таъкидлаш керакки, USB портингизга ҳар қандай тозалаш воситаларини тиқиш хавфли бўлиши мумкин ва сиз жуда эҳтиёткор бўлишингиз керак. Портнинг нотўғри бурчагига ортиқча босим ўтказиш билан сиз улагичларни синдиришингиз ёки уларни эгиб қўйишингиз мумкин. Агар ички улагичларга зарар етказиб қўйишдан хавотирда бўлсангиз, телефонингизни профессионалларга олиб борганингиз маъқул.

Агар сиз бу усулни ўзингиз синаб кўрмоқчи бўлсангиз, сизга тиш ковлагич ёки шунга ўхшаш ингичка нарса керак бўлади. Сиз телефон портини тозалаш учун махсус воситаларини онлайн харид қилишингиз мумкин, лекин бунинг иложи бўлмаса, тиш ковлагич ёки интердентал чўтканинг пластик учи ҳам бўлаверади. Игна ёки шунга ўхшаш ҳар қандай металл буюмлардан фойдаланиш тавсия қилинмайди.

Танлаган "қуролингиз" билан порт марказини эҳтиёткорлик билан тозалашни бошланг. Эсингизда бўлсин, мақсад қолдиқларни олиб ташлашдир, уни ичкарига сурмаслик керак, шунинг учун тозалаш мослангизни порт ичида аста ўнгдан чапга ҳаракатлантиринг. Агар тозалаш жараёнида қаршиликка учрасангиз, кўпроқ босим ўтказиш ўрнига ҳаракатингизни ўзгартиринг. Сўнг эса, бўшашган чанг қолдиқларини йўқ қилиш учун USB портингизга бир оз сиқилган ҳаво юборинг.

Қандай қилиб USB портига чанг тўпланишининг олдини олиш мумкин?

Касални даволагандан уни олдини олган афзалдир. Агар сиз чангли муҳитда ишласангиз ёки телефонингизни мунтазам равишда чўнтагингизда ёки сумкангизда олиб юрсангиз, чангдан ҳимояловчи порт қопқоқларидан сотиб олинг ёки ўзида ана шундай қопқоғи бор телефон ғилофларидан фойдаланинг. Бундай аксессуарлар USB портингизга чанг тўпланишини олдини олади ва уни тез-тез тозалашга ҳожат қолдирмайди.

Чанг киришидан ҳимояловчи қопқоқларни телефонни зарядлагандан кейин тез йўқотиб қўйиш мумкин, лекин улар арзон ва битта тўплам ичида кўпгина бўлади. Агар телефонингиз симсиз зарядлашни қўллаб-қувватласа, ундан доимий фойдаланиш билан чангга қарши қопқоқлардан фойдаланиш тажрибангизни тўлдира оласиз.

Умид қиламизки, ушбу мақола USB портингизни тозалашга ёрдам берди. Эсингизда бўлсин, агар тозалаш жараёнида қурилмангизга зарар етказиб қўйишдан шубҳалансангиз, ишни профессионалларга топшириш маслаҳат берилади.

Манба: ХDA

ЎҚИНГ: Телефон экранини қандай тозалаш керак?

 
 
 
 
Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.