Телефонлар энди ўз-ўзини дезинфекция қиладиган бўлади!

  •   DiMaX
  •  588
  •  06.08.2020 08:57

Телефонлар энди ўз-ўзини дезинфекция қиладиган бўлади!

Чанг, ифлос муҳит ва бармоқ излари сенсорнинг ишлаш самарадорлигини камайтиради ва смартфонга ҳам таъсир ўтказади. Apple бунга қарши технология устида ишламоқда, деб ёзади Daryo нашри.

ЎҚИНГ: Олимлар коронавирус юққан смартфонни дезинфекциялаш йўлларини айтишди!

Айниқса пандемия даврида гаджетлар нафақат алоқа воситаси, балки бевосита вирус ташувчига ҳам айланиб қолди. Эндиликда мобил қурилмани тозалаш ва зарарсизлантириш долзарб масалага айланди.

Қайд этилишича, Apple ўзининг тозалаш тизимига эга бўладиган технологияни ишлаб чиқмоқда. Бунга ультрабинафша нурланиши орқали озонни ҳосил қиладиган махсус сенсорлар орқали эришилади. Шу тарзда телефонлар ва Apple Watch соатлари қурилма ичидаги «кераксиз органик элементлар»дан халос бўлиши, ҳатто уларни парчалаб юбориши ҳам мумкин.

Бундан ташқари, гаджетлар келажакда ҳавонинг босими, намлиги ва ифлосланишини аниқлашга эга бўлган махсус сенсорлар билан бойитилади. Шунингдек, Apple аввал ҳам ҳавода заҳарли газлар мавжудлигини аниқлаш технологияси устида иш олиб борган.

Бундай сенсорларга эга қурилмани яратишда ишлаб чиқарувчилар уларнинг атроф-муҳитга юқори сезувчанлиги муаммосини ҳал қилиши керак бўлади. Акс ҳолда қурилмалар ишида хатолик кузатилиб, улар нафақат ифлосланиш, балки атрофдаги барча органик моддаларга реакция қилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Коронавирусдан ҳимояланиш учун смартфонни нима билан ва қандай тозалаш керак?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!