Телефонларнинг яна бир зарарли жиҳати аниқланди

Телефонларнинг яна бир зарарли жиҳати аниқланди

Бўйин ёки бош оғриғидан азият чекасизми? АҚШнинг JAMA Network ташкилоти ўтказган тадқиқот натижасида аниқланишича, бунга сабаб телефонингиз бўлиши мумкин.

Маълум бўлишича, телефон сабаб юзага келувчи бўйин ва бош оғриқларининг умумий сони охирги 20 йил ичида кескин ошган.

JAMA 1998—2017-йиллар оралиғида мобил телефонлар сабаб содир бўлган 2 501 та жароҳатни ўрганиб чиқди ва жароҳатларнинг аксарияти бош, юз, кўз, бурун ва бўйин соҳаларида кузатилгани аниқланди. Энг кўп қўйилган ташхислар қаторига терини кесиб олиш, яраланиш ва ички органлардаги жароҳатлар кирган.

Тадқиқот иштирокчиларининг 55% ини аёллар, 38.8% ини оқ танлилар ташкил қилган бўлиб, уларнинг 37.6% и 13—29 ёшлар оралиғида бўлган. Фоизларни рақамларга айлантирсак кўриш мумкинки, америкаликларнинг қарийб 76 000 нафари телефон сабаб юзага келган жароҳатларга учраган. 

Хўш, телефонлар инсонларни қандай қилиб жароҳатлаяпти? Афтидан, бахтсиз ҳодисларнинг аксарияти телефонга чалғиб қолиш сабаб содир бўлади. Юриб кетаётган пайтда телефон орқали матнли хабарлашиш, айниқса, жароҳатланиш ҳолатларининг аксариятига сабаб бўлган.

JAMA'дагиларнинг таъкидлашича, мобил алоқа воситлари сабаб юзага келувчи жароҳатларни камайтириш учун телефонларга бўлган қарамлигимизга барҳам беришга қаратилган махсус дарслар ташкиллаштириш керак. Мавзуга доир батафсил маълумотни JAMA Network'нинг ўзидан тўғридан-тўғри олиш учун бу ерга босинг.

ЎҚИНГ: Telegram’да матнларни турли форматларда ёзиш усуллари

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.